|
№ |
Кўрсаткичлар |
Асосий шартлар |
|||
|
1 |
Кредит мақсади |
Ишлаб чиқарилганига 5 (беш) йилдан ошмаган, яъни 2022-йил ва ундан кейинги йилларда “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситасини иккиламчи бозордан сотиб олиш учун. |
|||
|
2 |
Кредит муддати, бошланғич бадал миқдори ва фоизи |
Муддати |
Имтиёзли давр |
Бошланғич бадал миқдори |
Кредит фоиз ставкаси |
|
Даромад манбаига эга бўлган шахслар учун: |
|||||
|
60 ойдан кўп бўлмаган муддатга |
Имтиёзли даврсиз |
Камида 15% |
Йиллик 25,5% |
||
|
Камида 25% |
Йиллик 24,5% |
||||
|
Камида 40% |
Йиллик 24% |
||||
|
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун: |
|||||
|
60 ойдан кўп бўлмаган муддатга |
Имтиёзли даврсиз |
Камида 25% |
Йиллик 25% |
||
|
3 |
Кредит миқдори |
300 (уч юз) миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредит таъминоти сифатида олинадиган гаров мулки қийматининг 75 (етмиш беш) фоизидан ошмаган миқдорда*. * изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2025-йил 22-апрелда 3618-сон билан рўйхатга олинган “Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида”ги Низомда белгиланган талабларга мувофиқ белгиланган миқдор доирасида, ажратиладиган кредит миқдори гаров мулки қийматининг 75 (етмиш беш) фоизидан ошиши, бироқ 100 (бир юз) фоизидан ошмаган миқдоргача бўлиши мумкин. |
|||
|
4 |
Ажратиш шакли |
Олди-сотди шартномасига асосан автотранспорт воситасини сотувчи шахснинг ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Агар автотранспорт воситасини сотувчи шахс жисмоний шахс бўлса, кредит маблағи сотувчи жисмоний шахснинг АТ "Алоқабанк"да очилган омонат ҳисобварағига ёки банк картасига ўтказиб берилади. |
|||
|
5 |
Қайтариш усули |
Аннуитет ёки Дифференциал. |
|||
|
6 |
Кредит таъминоти |
- Сотиб олинаётган автотранспорт воситаси;
ёки |
|||
|
7 |
Қўшимча шартлар |
Бошланғич бадал қарздорнинг номига АТ "Алоқабанк"да очилган талаб қилиб олингунча омонат ҳисобварағида шакллантирилади ва автотранспорт воситасини сотувчи шахснинг ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бунда, автотранспорт воситасини сотувчи шахс жисмоний шахс бўлса, бошланғич бадал унинг АТ "Алоқабанк"да очилган омонат ҳисобварағига ёки банк картасига ўтказиб берилади. |
|||
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.