Қарз олувчининг ёши бўйича талаб: Мурожаат қилинган кунда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Қарор қабул қилувчи банк тузилмаси: Автоматик қарор қабул қилиш (скоринг тизими) орқали қабул қилинади;
Кредит ажратиш тартиби: Хазна мобил иловаси орқали дилерлар (автосалонлар) ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади;
Алоҳида шарт: Бошланғич бадал мижознинг банкда очилган ҳисобрақамига пул кирим қилиш орқали шакллантирилади. Мижознинг даромади етарли бўлмаган ҳолларда доимий даромадга эга бўлган биргаликда қарз олувчи талаб этилади;
Якуний қоидалар: Ушбу маҳсулот паспортида кўрсатилмаган шартлар ва кредитлаш жараёнлари Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг амалдаги Кредит сиёсати ҳамда Кредитлаш тартибига асосан амалга оширилади;
Кредит тарихига қўйиладиган талаблар: Кредит даврининг охирги 12 ойи давомида 1 марта 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги ва/ёки 3 марта 60 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда кредит ажратилмайди;
Вақтинчалик суғурта полиси;
Сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кредит таъминоти сифатида гаровга олинади.
Қўшимча шартлар
-
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.