в) иш ҳақи тўғрисида маълумотнома, якка тартибдаги тадбиркор учун – туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромади ҳақида декларация;
г) кредит ўз вақтида қайтарилишининг таъминотига оид ҳужжатлар;
д) товар (кўрсатилган хизмат) харид қилиш тўғрисида сотувчи ва қарздор//мижоз ўртасида тузилган шартнома ва унга илова сифатида сотувчига ўз фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсат ҳужжатлари нусхаси (маъмурий идоралар томонидан берилган лицензия, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва ҳ.к.);
е) Гаров реестрига ёзув киритишга қарздор/мижоз ва гаров берувчининг ёзма розилиги.
Талаблар
Кўчмас мулк, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган мол-мулк молиявий истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас.
Қўшимча шартлар
“Универсал” молиявий истеъмол кредитлари объекти – жисмоний шахс эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган, узоқ муддат давомида ишлатиладиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қуйидаги товарлар (ишлар, хизматлар).
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.