Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 61
  • Янгиланган сана: 31 Oct 2024, 15:53

Кредитлар

Кредит миқдори
Ҳар қандай миқдор
сўм
Муддати
Барчаси
Имтиёз даврининг мавжудлиги
Барчаси
Банк
Сўндириш усули
Барчаси
Оралиқ тўловларнинг даврийлиги
Барчаси
Таъминотнинг мавжудлиги
Барчаси
Ажратиш шакли
Барчаси
Таъминот тури
Барчаси
Расмийлаштириш усули
Барчаси


Саралаш:
фоизи бўйича
Саралаш турини танланг
  • фоизи бўйича
  • янгилиги бўйича
  • оммабоплиги бўйича
Саралаш:
  • фоизи бўйича
  • янгилиги бўйича
  • оммабоплиги бўйича
  • 13,5%
    Фоиз ставкаси
  • шартнома суммас...
    Миқдоргача
  • Ўқиш даври + 7,...
    Муддати
  • Бошланғич бадал: -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Ўқиш даври + 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125%
  • Таъминот тури: учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси / таъминотсиз
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
13.5 % 
Хотин-қизлар учун - 0 %

таълим кредити олиш тўғрисида ариза ва паспорт;

талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлса). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов микдори кўрсатилган бўлиши лозим;

банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

Таъминот сифатида қуйидагилар тақдим этилади:   

  •  Учинчи шахс кафиллиги;
  •  Кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича полис;
  •  Ликвидли мол-мулк гарови. 
-

Таълим кредити Давлат ОТМ ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси лицензиясига эга хусусий ОТМларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади.

Қарз олишда талабанинг яқин қариндошлари (ота, она, ака, ука, опа, сингил, бувиси ва бобоси) ёки унга васий бўлган шахс иштирок этади.

Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки асосий ставкаси билан боғлиқ. Марказий Банк асосий фоиз ставкаси пасайган тақдирда пасаяди, ошганда эса ўзгаришсиз қолади.

  • 0%-13.5%
    Фоиз ставкаси
  • 100%
    Миқдоргача
  • Таълим муддати ...
    Муддати
  • Бошланғич бадал: 0
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: ўқиш даври + 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 0
  • Таъминот тури: учинчи шахсларнинг кафиллиги
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Кредитнинг йиллик фоизи Марказий банкнинг амалдаги ставкаси миқдорига тенг. Aгар шартномада кўзда тутилган муддат мобайнида ставка туширилса, кредит фоизи ҳам унга мос равишда пасайтирилади. Aксинча, ставка миқдори ошса, кредит йиллик фоизи ўзгаришсиз қолдирилади.
Эслатма: Aйни пайтда асосий ставка 13.5%. Хотин-қизлар учун 0%.

а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза (2-илова келтирилган шаклда);
б)  талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган тўлов-ҳисоб варақаси. Шартномада талаба ўқишни тамомлашининг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
в) кредитнинг қайтарилиш таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар;

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, жумладан фуқаролик паспортини ёки шахснинг идентификация ID-картасини шахсан банк ходимига кўрсатади. Банк қарз олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олади. Мижозни тегишли тартибда идентификация қилади.

Ушбу кредит тури фақатгина кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун амал қилади. 
Кредит талаба ўқишни расман тамомлагандан кейин олтинчи ойдан бошлаб, 7 йил давомида қайтарилади.

  • 13,5%
    Фоиз ставкаси
  • Шартнома нархи
    Миқдоргача
  • 84 ой
    Муддати
  • Бошланғич бадал: мавжуд эмас
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: укишни тамомлагандан сунг 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125%
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси

Йиллик 13,5%
Хотин-қизларга - Йиллик 14%

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 18-августдаги №457- сонли Низоми талаблари асосида хотин-қизларга ажратилган таълим кредитлар учун ҳисобланган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги таълим кредитини молиялаштириш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

  • таълим кредити олиш учун ариза;
  • кредит олувчи ва биргаликда кредит олувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (аслидан нусха олинади);
  • банк томонидан кредит олувчи ва биргаликда кредит олувчиларнинг ўртача ойлик даромадларини мустақил аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, кредит олувчи (агар даромад манбаига эга бўлса) ва (ёки) биргаликда кредит олувчининг шахсий даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактура (мавжуд бўлганда). Шартномада (контрактда) ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
  • таъминотига оид ҳужжатлар;
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри”га киритилган оилалар фарзандлари учун).
-
  • Кредит миқдори: Талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида расмийлаштирилган шартномага асосан белгиланади
  • Кредит муддати: Талаба олий таълим ташкилотидаги (ОТТ) ўқишини тамомлагандан сўнг етинчи ойдан бошлаб, 7 йил мобайнида қайтариш шарти билан ажратилади
  • Имтиёзли давр: Мавжуд
  • Ажратиш шакли: Нақдсиз, пул ўтказиш йўли билан
  • Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклларида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабалар
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги ёқ шахсларга, табақаллаштирилган тўлов-контракт асосида ва табақаллаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида, сиртқи ва кечки йўналишда таҳсил олиш учун таълим кредити ажратилишига йўл қойилмайди.
  • Муддатидан олдин кредитни сўндириш: қўшимча тўловлар ва жарималарсиз муддатидан олдин сўндириш имконияти мавжуд;
  • Жарима ва пениялар: Кредит бўйича асосий қарзни тўлаш шартлари бузилган тақдирда муддати ўтган қарздорлик миқдори бўйича фоиз ставкаси ушбу муддати ўтган қарздорлик пайдо бўлган кундан бошлаб 1,5 баробарга ошади;
  • Кечиктирилган фоизлар учун пения — кунига 0,1%;

 

  • 13.5% гача
    Фоиз ставкаси
  • Шартнома нархи
    Миқдоргача
  • 11 йил ва 6 ойг...
    Муддати
  • Бошланғич бадал: 0
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: талабанинг расмий ўқишни тамомлашнинг якуний муддати + 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Таъминот суммаси: Кредит миқдорининг камида 125%
  • Таъминот тури: учинчи шахсларнинг кафиллиги
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bank asosiy stavkasida.

Bunda, xotin-qizlarning toʻlov-kontrakt asosida tahsil olishi uchun ajratilgan ta’lim krediti boʻyicha hisoblangan foizlar Moliya vazirligi huzuridagi Ta’lim kreditini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

(Markaziy bankning asosiy stavkasi pasaytirilgan taqdirda, ta’lim krediti boʻyicha foiz stavkasi mutanosib ravishda pasaytiriladi, oshirilgan taqdirda esa oʻzgartirishsiz qoldiriladi)
Паспорт

Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;

Талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори лўрсатилган бўлиши лозим;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

Шунингдек, қонунчилик ва банкнинг ички хужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикадаги барча олий ва professional таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олувчи талаба ва ўқувчиларнинг контракт тўлови учун

Иш ҳақи (камида 6 ой);

Ёшга доир пенсия;

а) таълим кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

б) доимий иш жойига, шунингдек таълим кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;

в) таълим кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида банк ва бошқа кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

Oliy ta’lim tashkilotlarining birinchi bosqich talabalari hamda professional ta’lim tashkilotlari oʻquvchilari uchun toʻlov-kontrakt summasi miqdorigacha.

Oliy ta’lim tashkilotlarining ikkinchi va undan yuqori bosqich talabalari uchun fanlarni oʻzlashtirishning oʻrtacha koʻrsatkichi (grade point average) hisobga olinadi: 

- “3” dan past boʻlgan taqdirda, toʻlov-kontrakt summasining koʻpi bilan 80 foizi miqdorida ajratiladi. Bunda, kredit toʻlov-kontrakt summasining dastlabki 20 foizi talaba tomonidan toʻlangandan keyin  ajratiladi.

- “3” va undan yuqori boʻlgan taqdirda va (yoki) “Ijtimoiy himoya yagona reestri”ga kiritilgan oilalarning ta’lim olayotgan a’zolari uchun ta’lim krediti toʻlov-kontrakt summasi miqdorida ajratiladi

  • 13,5%
    Фоиз ставкаси
  • Контракт сумма
    Миқдоргача
  • 13,5 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: 0
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Талабанинг расмий ўқиш муддати + қўшимча 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125%
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси / онлайн
йиллик 13,5 фоиз
  • қарз олувчи ва кафилнинг паспорти асл нусхаси(ИД-карта);
  • тўлов контракт-шартномаси;
  • "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома(шундай оилалар фарзандлари учун);
  • гаров таъминот ҳужжатлари (агар таъминотга гаров олинса).
  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида талабанинг ўқиши учун ажратилган таълим кредитлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан ошганда мол-мулк гарови қўйиш орқали ажратилади;
  • Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган ва ўқишни кўчирган ёки кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилинган талаба ва ўқувчиларга олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов контракт суммаси миқдорида, Олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида (“Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно) ажратилади. Тўлов контрактнинг 20 фоизи талабанинг ўз ҳисобидан амалга оширади.
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун — талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (контракт.еду.уз) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (ҲЕМИС) ахборот тизимида мавжуд талабаларга;
Профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун — ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (проф.еду.уз) ахборот тизимида мавжуд бўлган ўқувчиларга.
  • 14%
    Фоиз ставкаси
  • Шартнома нархи
    Миқдоргача
  • 162 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: мавжуд эмас
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Ўқиш муддати+6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125% кам бўлмаган миқдорда
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкаси:
1. Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкаси миқдорида. Агарда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таьлим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таьлим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

2. Йиллик 14% - тўлов-контракт асосида ўқувчи аёллар учун. Кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
  • Кредит олувчининг паспорти.

  • Талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси.

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оила фарзандлари учун).

  • Кредит қайтарилиши таъминотига доир ҳужжатлар. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиёзли таълим кредитлари ажратилишида таъминот талаб этилмайди.



Кредит таъминоти
Кредит суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қуйидаги та’минот турлари тақдим этилиши мумкин:
  • мол-мулк гарови;
  • учинчи шахс кафиллиги;
  • кредит қайтмаслик хатарини сугурта қилинганлиги бўйича сугурта полиси.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга Иқтисод ва молия вазирлигининг "Таълим кредити" ахборот тизими орқали банкка келиб тушган аризалар орқали ажратилади.

Кредит суммаси:

Биринчи курс талабалари учун тўлов-контрактда белгиланган сумма.

Олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи 3 баҳодан паст бўлса тўлов суммасининг 20% талаба томонидан тўлангандан сўнг кўпи билан 80% миқдорда ажратилади (Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оила фарзандлари бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг, 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш шарти билан берилади. Кредит учун фоизлар кредит ажратилганидан бошлаб ҳисобланади ва тўлаб борилади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга таълим кредити ажратилмайди.

  • 14%
    Фоиз ставкаси
  • Шартнома нархи
    Миқдоргача
  • таълим даври + ...
    Муддати
  • Бошланғич бадал: кўзда тутилмаган
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: таълим даври + 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125% кам бўлмаган миқдорда
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
- аёлларга - йиллик 14%; (жамғарма томонидан қоплаб берилади)
- Эркакларга - Ўз Рес МБ асосий ставкасида;
  • Паспорт
  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича шартнома
Кредит таъминоти сифатида:
  • 50,0 млн.сўмгача бўлган миқдорда кредит олишда – жисмоний шахсларнинг кафиллиги ва/ёки кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш полиси қабул қилинади;
  • 50,0 млн.сўмдан ортиқ миқдорда кредит олишда – Банк талабларига жавоб берадиган (кўча ва кўчмас мулк) гаров таъминоти тақдим этилади;
  • "Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри" га киритилган оила фарзандлари томонидан тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда уларга гаровсиз кредит ажратилиши мумкин;
-
  • 22%
    Фоиз ставкаси
  • Шартнома нархи
    Миқдоргача
  • 3 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: мавжуд эмас
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 12 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125% кам бўлмаган миқдорда
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Бакалавриатга қабул қилинган талабалар учун та’лим кредитлари
  • 36 ойгача бўлган муддатга йиллик 22%
Магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга
  • 36 ойгача бўлган муддатга йиллик 22% 


  • Кредит олувчининг паспорти.

  • Taлаба ва олий таълим ташкилоти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинган иш ҳақи варақаси/счёт-фактураси..

  • Кредит бўйича таъминотга тегишли бўлган  ҳужжатлар.

Кредит миқдори – тўлов шартномаси суммаси миқдорида. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаригача бўлган кредитлар учинчи шахс кафиллиги ёки кредит қайтмаслик хатарини сугурта полиси, ундан юқори миқдордаги кредитлар мол-мулк гарови билан ажратилади.

Кредит олий ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг кундузги, кечки, сиртқи бўлимларига бакалавриат ва магистратурага, шу жумладан дифференсиал тўлов-контракт (суперконтракт) асосида ўқишга қабул қилинган талабалар, шунингдек кўчирилган талабалар учун ажратилади.

  • 24%
    Фоиз ставкаси
  • Шартнома нархи
    Миқдоргача
  • 5 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: мавжуд эмас
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 12 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125% кам бўлмаган миқдорда
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Бакалавриатга қабул қилинган талабалар учун та’лим кредитлари
  • 60 ойгача бўлган муддатга йиллик 24%

  • Кредит олувчининг паспорти.

  • Taлаба ва олий таълим ташкилоти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинган иш ҳақи варақаси/счёт-фактураси..

  • Кредит бўйича таъминотга тегишли бўлган  ҳужжатлар.

Кредит миқдори – тўлов шартномаси суммаси миқдорида. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаригача бўлган кредитлар учинчи шахс кафиллиги ёки кредит қайтмаслик хатарини сугурта полиси, ундан юқори миқдордаги кредитлар мол-мулк гарови билан ажратилади.

Кредит олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг кундузги, кечки, сиртқи бўлимларига бакалавриат, шу жумладан дифференсиал тўлов-контракт (суперконтракт) асосида ўқишга қабул қилинган талабалар, шунингдек кўчирилган талабалар учун ажратилади.

  • 26,99%
    Фоиз ставкаси
  • Таълим учун бел...
    Миқдоргача
  • 3 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал: -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125%
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
йиллик 26,99%
1. Кредит аризаси

2. Иш ҳақи пластик картасининг ва у бўйича камида 3 ойлик айланмаларнинг мавжудлиги. Бунда айланмалар барча амалдаги кредитлар (хусусан янги олинаётган кредит) бўйича харажатларни қоплаш учун етарли бўлиши керак; иш ҳақи нақд пул шаклида олинган тақдирда, сўнгги 3 ой учун иш жойидан иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тақдим этилади

3. Қарз олувчининг шахси ва яшаш манзилини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси, ундан Кредит бўлими ходими нусха олади;

4. Ўқув муассасаси билан таълим учун тузилган шартнома;

5. Таъминотга оид ҳужжатлар
  • 18 ёшдан катта;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси; фуқаролиги ё‘қ шахс ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси;
  • Агар қарз олувчи талабанинг ота-онаси ёки васийи бўлса, у жорий иш жойида кредит аризаси берилган санагача камида 3 ойлик меҳнат стажига эга бўлиши шарт;
  • Ижобий кредит тарихига эга бўлиш (жорий кредитлар бўйича кечиктирилган қарздорликнинг ё‘қлиги, шунингдек, банк/банклар олдидаги мажбуриятларни вақтида бажарган бўлиш).

-
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Кўп бериладиган саволлар