талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда), (шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим);
ИД карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар/электрон маълумотлар;
қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
4) Депозит ва олтиндан ясалган заргарлик буюмлари;
5) Қонунчиликда назарда тутилган бошқа таъминот турлари.
Қўшимча шартлар
Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим ёъналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун таълим кредити ажратилади.
2) Фоизи: Ўзгарувчан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ажратилади (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси тушганда фоиз миқдори пасаяди, кўтарилгандаўзгаришсиз қолади).
3) Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин;
4)Биргаликда кредит олувчилар 3 кишидан ошмаслиги лозим.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.