Талаблар
Кредит таъминоти:
Кредит суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қуйидаги таъминот турлари тақдим этилиши мумкин:
1) Мол-мулк таъминоти;
2) Учинчи шахс кафиллиги;
3) Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш полиси;
4) Депозит ва олтиндан ясалган заргарлик буюмлари;
5) Қонунчиликда назарда тутилган бошқа таъминот турлари.
Қўшимча шартлар
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб фақат кундузги таълимда таҳсил олаётган талабалар учун имтиёзли таълим кредитлари ажратилади.
Таълим кредити учун аризаларни talim-krediti.mf.uz сайти ҳамда ягона портал орқали ( my.gov.uz) онлайн юбориш мумкин.
Олий талим ташкилотларининг кундузги таʼлим шаклида бакалавриат таʼлим ёʼналиши ва магистратура мутахассислигига тоʼлов-контракт асосида оʼқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек оʼқишини коʼчирган Оʼзбекистон Республикаси фуқароси боʼлган талабаларнинг оʼқиши учун таʼлим кредити ажратилади.
Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим ёъналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун таълим кредити ажратилади.
Кредит шартлари
1) 15 йилгача (олий таълим ташкилотларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил)
2) Фоизи: Ўзгарувчан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ажратилади (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси тушганда фоиз миқдори пасаяди, кўтарилгандаўзгаришсиз қолади).
3) Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин;
4)Биргаликда кредит олувчилар 3 кишидан ошмаслиги лозим.