Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 173
  • Янгиланган сана: 5 Jun 2024, 16:33

"Имконият Ипотекаси" кредити

  • 174
  • Янгиланган сана: 5 Jun 2024, 16:33
  • 18%
    Фоиз ставкаси
  • 1000000
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ойгача
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
Фоиз ставкалари
Бошланғич бадалнинг энг кам миқдори 

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (таъмирлаш/реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорда пул кўринишида мижознинг ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилади. 

Фоиз ставкаси 

Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада
Ҳужжатлар
а) ИД карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, ИД карта ёки паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;

б) даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар (даромадга эга бўлмаган шахслар бундан мустасно)/электрон маълумотлар;

д) якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) тасдиқловчи ҳужжат;

э) уй-жой қуришга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжати;

ф) пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш / қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш / ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);

г) қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Талаблар
а) ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
б) қарз юки кўрсаткичи (ипотека кедити бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия бериш назатда тутилган ҳолларда мазкур субсидияни ҳисобга олган ҳолда) 70 фоиздан юқори бўлмаслиги (даромадга эга бўлмаган шахслар бундан  мустасно);
д) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида банк ва бошқа кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
э) якка тартибдаги уй-жой қуриш (қайта қуриш) учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.
Ипотека кредити маблағлари ер участкаси ёки кадастр ҳужжатлари бор фуқароларга берилади, яъни кредит олмоқчи бўлган шахс билан ер участкаси эгаси бир шахс бўлиши шарт (эр-хотин бундан мустасно).
ф) қарз олувчи ипотека кредитларидан биринчи маротаба фойдаланаётган бўлиши. Бунда, қарз олувчи томонидан 2024-йил 1-майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди
Қўшимча шартлар

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси


Бунда, қарз олувчи доимий даромадга эга бўлиши ёки расмий даромадга эга бўлмаслиги мумкин.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Микрокредитбанк
Лицензия рақами: 37, 13.05.2006
Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-273-04-40
СТИР: 200547792
E-MAIL: -
Сайт: www.mkbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар