Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида талабанинг ўқиши учун ажратилган таълим кредитлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан ошганда мол-мулк гарови қўйиш орқали ажратилади;
Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган ва ўқишни кўчирган ёки кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилинган талаба ва ўқувчиларга олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов контракт суммаси миқдорида, Олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида (“Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно) ажратилади. Тўлов контрактнинг 20 фоизи талабанинг ўз ҳисобидан амалга оширади.
Қўшимча шартлар
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун — талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (контракт.еду.уз) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (ҲЕМИС) ахборот тизимида мавжуд талабаларга;
Профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун — ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (проф.еду.уз) ахборот тизимида мавжуд бўлган ўқувчиларга.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.