Фоиз ставкалари
Кредит шартлари
|
Бирламчи бозордан кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун*
|
Бошланғич бадал миқдори 15%-30% бўлганда кредит фоизи
|
17,5%
|
Бошланғич бадал миқдори 30%дан юқори бўлганда кредит фоизи
|
17%
|
Ҳужжатлар
Қарз олувчидан талаб етиладиган ҳужжатлар рўйхати:
а) Ариза;
б) Мижоз (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил)нинг паспортининг асли (Банк ходими томонидан паспортнинг аслидан нусха олинади);
д) Пудрат ташкилоти билан тузилган квартира сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуриш (реконструксия қилиш) бўйича шартнома;
е) Субсидия хабарномаси (Субсидия ажратиш тўғрисида ижобий хулосага ега бўлган шахслар учун);
ф) кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар.
Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар, жисмоний шахс бўлган кафил шахс)нинг даромадлари тўғрисидаги маълумот банк томонидан ташқи манбалардан онлайн тарзда ўрганилади.
Даромадлари тўгрисидаги маълумотларни ташқи манбалардан онлайн тарзда ўрганишнинг имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда. Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар, жисмоний шахс бўлган кафил шахс) томонидан даромадлари тўгрисида маълумотнома тақдим қилинади.
Талаблар
Потенциал қарз олувчилар (жисмоний шахслар) қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
а) Қарз олувчи ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунда 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.
б) Қарз олувчи расмий иш ҳақи кўринишидаги даромадлар, шу жумладан, докторантура давридаги тўланадиган тўловлар, пенсия кўринишидаги даромадлар ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахсларнинг банк ҳисобварағига тушган тушумнинг 50 фоизи миқдоридаги даромад манбаига ега бўлган шахс бўлиши лозим.
д) Қарз олувчи расмий иш ҳақи кўринишидаги даромадга ега бўлмаса, қуйидаги кўринишидаги даромадларга ега бўлиши лозим:
- мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадлар,
- банк картаси айланмаси
- ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар.
е) Қарз олувчига ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги ва кредит тарихи салбий бўлмаслиги лозим.
Қўшимча шартлар
Кредит миқдори
|
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 330,0 млн. сўмгача
|
Тошкент шаҳрида - 420,0 млн. сўмгача
|
Кредит муддати
|
240 ойгача (6 ойгача имтиёзли давр билан)
|
Кредит таъминоти:
|
Сотиб олинаётган уй-жой гарови
(Кредит сиёсатидан келиб чиқиб қўшимча равишда
бошқа мол-мулк ёки кафиллик олиниши мумкин)
|
Қайтариш усули
|
Аннуитет ёки Дифференсиал.
|
*Бирламчи бозордан кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун зарур бўлган ипотека кредитининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг PF-70-сон Фармонида белгиланган миқдордан юқори бўлганда, кредитнинг етмаган қисми банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан қуйидаги шартларда молиялаштирилиши мумкин:
Кредит миқдори: 800,0 млн. сўмгача.
Кредит муддати ва фоизи:
Бошланғич бадал миқдори: Сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 20 (йигирма) фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Саҳифага ўтиш
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.