Уй-жой сотиб олиш учун:
Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Даромадлар тўғрисида маълумотнома / электрон маълумотлар (уларни банкнинг онлайн хизмати орқали ҳам олиш мумкин);
Мустақил баҳолаш ташкилотининг уй-жой бозор қиймати тўғрисидаги ҳисоботи;
Уй-жой сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси;
Уй-жойни таъмирлаш учун:
Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Таъмирланаётган уй-жойнинг кадастр паспорти ва унга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Мустақил баҳолаш ташкилотининг уй-жой бозор қиймати тўғрисидаги ҳисоботи;
Кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган кўчмас мулк;
Таъминотнинг умумий суммаси кредит суммасининг камида 125 фоизини ташкил этиши керак.
Таъминот қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Гаровга қўйилмаган бўлиши;
Юқори ликвидлиликка эга бўлиши;
Узоқ муддат сақланиш хусусиятига эга бўлиши;
Кўчмас мулк унга бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилиши керак;
Қонунчилик талаблари ва банкнинг ички қоидаларига мувофиқ.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.