1) Уй-жой таъмирлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:
Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг паспорти (ID картаси)
Таъмирланаётган уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари
Гаров қийматини баҳолаш ҳисоботи
Таъмирлаш харажатлари рўйхати (1-илова);
2) Гаров таъминоти ва дисконтланиши:
Таъмирланадиган якка тартибдаги ёки кўп қаватли турар-жой хонадонлари кредит таъминоти сифатида камида 50 фоиз миқдорида дисконтланган ҳолда гаровга олинади
Мулк “E-baholash” МЧЖнинг электрон баҳолаш маълумотларига асосан бозор баҳосидан келиб чиқиб дисконтланади
Кредитнинг энг юқори миқдори “E-baholash” МЧЖнинг электрон баҳолаш маълумотларига асосан аниқланган бозор баҳосининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим;
Талаблар
1) Қарз олувчининг ёши бўйича талаб:
Мурожаат қилинган кунда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2) Кредит тарихига қўйиладиган талаблар:
Умумий кредит тарихи даврида суд тартибида ундирувга қаратилган тўловлар ёки балансдан ташқари ҳисобрақамларга ўтказилган ҳолатлар мавжуд бўлса
Охирги 24 ой ичида тўрт мартагача 90 ва ундан ортиқ кун кечиктириб амалга оширилган тўловлар мавжуд бўлса
Охирги 6 ой давомида 90 ва ундан ортиқ кунга кечиктириб амалга оширилган тўловлар мавжуд бўлса, кредит ажратилмайди;
3) Таъмирлаш:
Якка тартибдаги турар-жой хонадонларининг том қисми тўлиқ ёпилган ва қурилиши якунланган (кадастр ҳужжатларига мувофиқ) бўлиши лозим; таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилади;
4) Уй-жой суғуртаси:
Уй-жой суғурта қилинади;
Қўшимча шартлар
1) Мижоз: Расмий даромад манбаларига эга бўлган, шунингдек расмий даромадга эга бўлмаган, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;
2) Тошкент шаҳри учун — 300 млн сўмгача;
3) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 200 млн сўмгача;
4) Алоҳида шарт:
Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга (ўзини ўзи банд қилган шахслар) кредит ажратилганда, доимий даромадга эга бўлган биргаликда қарз олувчи талаб этилади
Кредит маблағларининг 30 фоизигача бўлган қисми жиҳозлаш учун ишлатилиши мумкин
Маҳсулот сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди. 3 ой ичида жойига чиқиб ўрганиш орқали, мижоз томонидан тақдим этилган дастлабки ҳисоб-китоб асосида кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши текширилади
Таъмирланадиган хонадон қарз олувчининг ўзига ёки у билан биргаликда яшовчи яқин қариндошларидан (ота-она, ака-ука, опа-сингил, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) бирига тегишли бўлиши ҳамда қарз олувчи мазкур манзилда доимий рўйхатда турган бўлиши шарт;
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.