|
№ |
Кўрсаткичлар |
Асосий шартлар |
|
|
1 |
Кредит мақсади |
“ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЯНГИ ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ БАРПО ЭТИШ ДИРЕКЦИЯСИ” ДМ томонидан Тошкент вилояти, Янги Тошкент шаҳри ҳудудида қурилаётган турар жой мажмуаларидан кўп квартирали уй-жойлардан улуш киритиш асосида хонадон сотиб олиш учун. |
|
|
2 |
Кредит миқдори |
1 280,0 млн.сўмдан ошмаган миқдорда. |
|
|
Бунда, кредит миқдори 480,0 млн. сўмдан ошган тақдирда, |
|||
|
Кредитнинг 480,0 млн.сўми келгусида, уй-жой қуриб битказилиб, қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилганидан ҳамда кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилганидан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштирилади. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган қисмидан ошган қисми банкнинг ўз ресурс маблағлари ҳисобидан расмийлаштирилади. |
||
|
3 |
Кредит муддати |
20 йилдан кўп бўлмаган муддатга. |
|
|
4 |
Имтиёзли давр |
6 ойгача |
|
|
5 |
Бошланғич бадал миқдори |
Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома қийматининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда. Уй-жойни сотиб олиш учун зарур бўлган кредит миқдори 480,0 млн.сўмдан юқори бўлганда бошланғич бадал миқдори 20 (йигирма) фоиздан кам бўлмаслиги керак. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Банкларга ўрнатиладиган макропруденсиал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида”ги Низомда (рўйхат рақами 3618, 2025-йил 22-апрель) белгиланган кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи талабларига риоя қилиниши таъминланиши лозим. |
|
6 |
Кредит фоизи |
Йиллик 18 фоиз.
Бунда, ушбу фоиз ставкаси кредитнинг 480,0 млн.сўмдан ошмаган қисми бўйича сотиб олинадиган хонадон гаровга тақдим қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштирилган вақтда Марказий банкнинг асосий ставкаси кредит ажратилган пайтдаги ставкадан пасайган тақдирда, кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси + 4 фоиз ставкага ўзгартирилади. |
|
7 |
Ажратиш шакли |
Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага асосан қурувчи ташкилотнинг ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. |
|
8 |
Қайтариш усули |
Аннуитет ёки Дифференсиал. |
|
9 |
Кредит таъминоти |
- Улуш киритиш асосида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан сотиб олинаётган хонадон қуриб битказилиб, қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг гаровга олинади; |
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.