Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 16
  • Янгиланган сана: 11 Nov 2026, 17:19

“Yangi bog'” kredit махсулоти

  • 17
  • Янгиланган сана: 11 Nov 2026, 17:19
  • 18%
    Фоиз ставкаси
  • 3 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 7 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: мавжуд эмас
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 3 йилгача
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: -
  • Сўндириш усули: Дифференциал
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

№

Кўрсаткичлар

Асосий шартлар

1

Мақсади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 9-июндаги “Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-108-сонли Фармонига асосан аҳоли томорқасида эскирган боғларни янгилаш ишларини амалга ошириш учун.

2

Кредит валютаси

Миллий валюта – сўмда.

3

Кимларга ажратилади

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва ижтимоий солиқ тўловини тўлаган жисмоний шахсларга.

4

Кредит фоизи

Йиллик 18%.

5

Кредит миқдори

150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.

6

Кредит муддати ва имтиёзли давр

3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлган муддатга.

 

Ҳужжатлар
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

а) Ариза;

б) Мижознинг (шерик қарз олувчи, кафил – жисмоний шахс) паспортининг асл нусхаси (банк ходими паспорт асл нусхасидан нусха кўчиради);

в) Кредит таъминоти ҳужжатлари;

г) Қарз олувчи (шерик қарз олувчи, кафил – жисмоний шахс) даромадлари тўғрисидаги маълумотлар банк томонидан ташқи манбалардан онлайн режимда ўрганилади. Даромадлар тўғрисидаги маълумотларни ташқи манбалардан онлайн тарзда аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, Қарз олувчи (қарз олувчи шерик, кафил – жисмоний шахс) даромадлар тўғрисидаги маълумотнома тақдим этади.

д) Олди-сотди (ишларни, хизматларни кўрсатиш) шартномаси

Талаблар
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва ижтимоий солиқ тўловини тўлаган жисмоний шахсларга
Қўшимча шартлар

7

Кредит таъминоти

Таъминот сифатида қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси тақдим қилиниши мумкин:

- Депозит/омонат гарови;
- Автотранспорт воситалари;
- Кўчмас мулклар;
- Учинчи шахс кафиллиги.

Бунда, таъминот сифатида фақат учинчи шахс кафиллиги тақдим қилинганда кредит миқдори 100 миллион сўмдан ошмаслиги лозим.

8

Ажратиш шакли

Олди-сотди (ишларни, хизматларни кўрсатиш) шартномасига асосан маҳсулот етказиб берувчи шахсларнинг ҳисобварағига пул кўчириш йўли билан ажратилади.

9

Қайтариш усули

Дифференциал усулда.

10

Молиялаштириш манбаи

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан.

Кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ресурс маблағлари жойлаштириш бўйича бош битим имзолангандан сўнг ажратилади.

11

Қўшимча шартлар

Маҳалла банкири жойига чиққан ҳолда аҳоли томорқасида эскирган боғларни янгилаш бўйича кўчатларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб дастлабки ўрганишни ўтказади ва далолатнома расмийлаштиради.

Маҳалла банкири “Узагростар холдинг” компанияси муассислигидаги ихтисослашган компаниялар томонидан аҳолига етказиб берилган кўчатларнинг тегишли боғларда экилишини назорат қилади ва мевали кўчатлар экилишидан бошлаб улар ҳосилга киргунча йилда 2 маротаба мониторинг қилиб боради.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Алоқабанк
Лицензия рақами: 48, 22.03.1995
Манзил: -
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-65-65
СТИР: 200829053
Сайт: www.aloqabank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар