- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-карта, яшаш учун гувоҳнома ва ҳ. к. );
- Ўз-ўзини банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- Ижтимоий солиқ тўлаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ёки маълумотнома);
- Микроқарз ажратиш бўйича, тегишли ҳоким ёрдамчисининг тасдиқланган ижобий тавсияномаси талаб қилинади;
- Зарурият бўлган ҳолда Кредит қайтарилишини таъминловчи бошқа ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.
Талаблар
А) “Asia Alliance Bank” АТБ Амалиёт Бошқармаси/МБХОлар ва унинг бўлинма (БХО)лари жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилади;
Б) Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчининг алоҳида соф даромади БҲМнинг 6 баробаридан кам бўлмаслиги лозим;
C) Қарз олувчининг банк ва бошқа банкларда мавжуд барча микроқарз маблағлари қолдиғи ҳисобга олинган ҳолда жами қарздорлик қолдиғи 100 млн. сўмдан ошмаслиги лозим.
Қўшимча шартлар
Микроқарз «Mahalla farovonligi» – жисмоний шахсларга ўз бизнесларини бошлаш ушун қулай йечим.
Кредит мустақил тадбиркорлик фаолиятини, жумладан, камбағалликни қисқартириш, оилавий тадбиркорликни амалга ошириш орқали даромадли бизнесга кенг йўл очиш, синовдан ўтган мижозларни қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиш, фаол тадбиркорлар иштирокида бизнес фаолиятини кенгайтириш, ижтимоий оғир маҳаллалар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун зарур инфратузилмани шакллантиришга қаратилган лойиҳалари молиялаштириш учун мўлжалланган.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.