Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 3
  • Янгиланган сана: 25 May 2026, 17:08

Ипотека кредиты «Bashkent»

  • 4
  • Янгиланган сана: 25 May 2026, 17:08
  • Йиллик 20% дан ...
    Фоиз ставкаси
  • 10 000 000 сум
    Энг кам миқдори
  • 240 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун: - Сотиб олинадиган квартира умумий қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда; - Ипотека кредити максимал миқдори Тошкент шаҳрида 480. 0 млн. сўмдан, Бухоро шаҳрида 380. 0 млн. сўмдан ошганда сотиб олинадиган квартира умумий қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда. Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун: - Кредит суммасидан қатъий назар сотиб олинадиган квартира умумий қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Тошкент шаҳрида 480, 0 млн сўмгача, Бухоро шаҳрида 380, 0 млн сўмгача 12 ойлик имтиёзли давр билан. Тошкент шаҳрида 480, 0 млн. сўмдан ортиқ, Бухоро шаҳрида 380, 0 млн. сўмдан ортиқ имтиёзли даврсиз.
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): Уй-жой нархининг 85 фоиз миқдоригача
Фоиз ставкалари
Қурилиш жараёнида кредитнинг фоиз ставкаси:
1. Ипотека кредитининг Тошкент шаҳрида 480. 0 млн. сўмгача,  Бухоро шаҳрида 380. 0 млн. сўмгача бўлган қисми учун:  йиллик - 20. 0%;
2. Ипотека кредитининг Тошкент шаҳрида 480. 0 млн. сўмдан,  Бухоро шаҳрида 380. 0 млн. сўмдан ошган қисми учун:  йиллик - 25. 0%.
Ушбу ставка кредитнинг тўлиқ даври учун амал қилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблаг`лари ҳисобидан қайта молиялаштирилгандан сўнг кредитнинг фоиз ставкаси:
1. Ипотека кредитининг Тошкент шаҳрида 480. 0 млн. сўмгача,  Бухоро шаҳрида 380. 0 млн. сўмгача бўлган қисми учун - Ўзбекистон Ресубликаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 3%.
Ҳужжатлар
1.  Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт,  ИД-карта,  ва ҳ. к. );
2.  Пудрат ташкилоти билан тузилган инвестисион шартнома;
3.  Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи(лар)нинг (мавжуд ҳолларда) даромадлари тўғрисидаги маълумотлар банк томонидан махсус тармоқлар орқали электрон шаклда мустақил равишда олинади.  Даромадларни аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда,  уларни тасдиқловчи ҳужжатлар қарз олувчидан талаб қилиниши мумкин;
4.  Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (кредит ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда);
5.  Ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (кредит ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда);
6.  Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
7.  Кредит қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар;
8.  Зарур ҳолларда қўшимча ҳужжатларлар талаб этилиши мумкин. 
Талаблар
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган (60 ёш инобатга олинади) жисмоний шахс. 
Қўшимча шартлар
Кредит муддати:
1. Ипотека кредитининг Тошкент шаҳрида 480. 0 млн. сўмгача,  Бухоро шаҳрида 380. 0 млн. сўмгача қисми учун:  12 ой имтиёзли давр билан,  240 ойдан ошмаган муддатга. 
2. Ипотека кредитининг Тошкент шаҳрида 480. 0 млн. сўмдан,  Бухоро шаҳрида 380. 0 млн. сўмдан ошган қисми учун:  Имтиёзли даврсиз,  180 ойдан ошмаган муддатга.
Ушбу шартлар асосида кредит ажратиш бўйича қарор қилиш ваколати Кредитларни маъқуллаш бошқармаси Жисмоний шахслар андеррайтинги бўлимига берилади.
Қарз олувчи дастур доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан биринчи маротаба фойдаланаётган бўлиши лозим.  Бунда,  қарз олувчи томонидан 2024-йил 1-майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди.
Доимий расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахсларга 2026-йилнинг 1-декабрига қадар ипотека кредити ажратилганда,  охирги бир йил давомида 90+ муддати ўтган кредит қарздорлиги бўлмаслиги лозим.
Ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда,  охирги уч йил давомида:  30+ муддати ўтган кредит қарздорлиги 10 тадан,  60+ муддати ўтган кредит қарздорлиги 5 тадан ошмаслиги лозим;
90+ йўл қўйилмайди.
МИБ жорий қарздорлиги бўлмаслиги.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Asia Alliance Bank
Лицензия рақами: 79, 25.12.2021
Манзил: 100047, Тошкент ш., Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2а уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71 231-60-76
СТИР: 207018693
E-MAIL: info@aab.uz
Сайт: www.aab.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар