йиллик 0%
Кредит таъминоти:
Кредит суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қуйидаги таъминот турлари тақдим этилиши мумкин:
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб фақат кундузги таълимда таҳсил олаётган талабалар учун имтиёзли таълим кредитлари ажратилади.
Таълим кредити учун аризаларни talim-krediti.mf.uz сайти ҳамда ягона портал орқали ( my.gov.uz) онлайн юбориш мумкин.
Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим ёъналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган хотин-қиз талабаларнинг ўқиши учун таълим кредити ажратилади.
Кредит шартлари:
15 йилгача (олий таълим ташкилотларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил)
Фоизи: Ўзгарувчан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ажратилади (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси тушганда фоиз миқдори пасаяди, кўтарилгандаўзгаришсиз қолади).
Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин;
Биргаликда кредит олувчилар 3 кишидан ошмаслиги лозим.
Таълим кредитини олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:
Ариза ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта);
Олий/профессионал таълим ташкилоти ва талаба ўртасида белгиланган тартибда тузилган тўлов-контракт шартномаси ва ҳисоб варақаси (инвойс/фактура) (шартномада ўқишни тамомлаш муддати ва бир йиллик тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим);
Кредитнинг қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари учун таъминот талаб этилмайди);
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганликни тасдиқловчи маълумотнома (тегишли оилалар фарзандлари учун).
Кредит таъминоти турлари:
Учинчи шахс кафиллиги;
Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш бўйича суғурта полиси;
Ликвидли мол-мулк гарови.
Таълим кредити бўйича асосий шартлар ва талаблар:
Мақсадли аудитория: Давлат олий таълим ташкилотлари ҳамда нодавлат (хсусий) ОТИларнинг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратура йўналишига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган, тавсия этилган ёки ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади;
Биргаликда қарз олувчилар: Қарз олишда талабанинг яқин қариндошлари (ота, она, ака, ука, опа, сингил, бобо, буви) ёки васийи биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этади;
Фоиз ставкаси: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкасига боғланган. Асосий ставка пасайган тақдирда кредит фоизи ҳам пасаяди, асосий ставка ошган тақдирда эса кредит фоизи ўзгаришсиз қолдирилади;
Ариза топшириш тартиби: Кредит олувчи (талаба) томонидан аризалар ta'lim-krediti.mf.uz махсус ахборот тизими орқали онлайн юборилади.
Таълим кредити Давлат ОТМ ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси лицензиясига эга хусусий ОТМларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади.
Қарз олишда талабанинг яқин қариндошлари (ота, она, ака, ука, опа, сингил, бувиси ва бобоси) ёки унга васий бўлган шахс иштирок этади.
Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки асосий ставкаси билан боғлиқ. Марказий Банк асосий фоиз ставкаси пасайган тақдирда пасаяди, ошганда эса ўзгаришсиз қолади.
Хотин-қизлар учун кредит ставкаси — йиллик 0%
| Кредит йиллик фоиз ставкаси* | Ўғил болалар учун: Марказий банк асосий ставкаси миқдорида |
|---|---|
| Хотин-қизлар учун: Йиллик 14% |
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга
| Кредит муддати | Кредитнинг асосий суммаси олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, талабанинг ўқиш муддати тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. Кредит бўйича фоизлар эса кредит ажратилганидан сўнг ҳар ойда тўланади. |
| Кредит йиллик фоиз ставкаси* | Ўғил болалар учун: Марказий банк асосий ставкаси миқдорида |
|---|---|
| Хотин-қизлар учун: Йиллик 14% | |
| Кредит миқдори | Таълим учун шартнома миқдорига қараб |
*Кредитнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса – ўзгаришсиз қолади.
Кредит олувчининг паспорти ёки ID картаси.
Талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оила фарзандлари учун).
Кредит қайтарилиши таъминотига доир ҳужжатлар. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиёзли таълим кредитлари ажратилишида таъминот талаб этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг, 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш шарти билан берилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга таълим кредити ажратилмайди.
Йиллик 13,5%
Хотин-қизларга - Йиллик 0%
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 18-августдаги №457- сонли Низоми талаблари асосида хотин-қизларга ажратилган таълим кредитлар учун ҳисобланган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги таълим кредитини молиялаштириш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Oliy ta’lim tashkilotlarining birinchi bosqich talabalari hamda professional ta’lim tashkilotlari oʻquvchilari uchun toʻlov-kontrakt summasi miqdorigacha.
Oliy ta’lim tashkilotlarining ikkinchi va undan yuqori bosqich talabalari uchun fanlarni oʻzlashtirishning oʻrtacha koʻrsatkichi (grade point average) hisobga olinadi:
- “3” dan past boʻlgan taqdirda, toʻlov-kontrakt summasining koʻpi bilan 80 foizi miqdorida ajratiladi. Bunda, kredit toʻlov-kontrakt summasining dastlabki 20 foizi talaba tomonidan toʻlangandan keyin ajratiladi.
- “3” va undan yuqori boʻlgan taqdirda va (yoki) “Ijtimoiy himoya yagona reestri”ga kiritilgan oilalarning ta’lim olayotgan a’zolari uchun ta’lim krediti toʻlov-kontrakt summasi miqdorida ajratiladi
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.