Иш ҳақи лойиҳаси доирасида 25%
Стандарт - 25,9%
Фуқаролик паспорти ёки ID-карта;
Бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида маълумотнома;
Расмий манбалардан (my.gov.uz) мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда мижоз томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (бироқ узлуксиз олти ойдан кам бўлмаган муддатда) даромадлари тўғрисидаги маълумотнома, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида кўчирма;
Улуш киритиш учун маблағ жалб қилиш бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги орқали ҳисобга қўйилган шартнома нусхаси;
Меҳнат мигранти учун — «лабор-мигратион» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (лабор-мигратион электрон дастуридан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳолларда);
Меҳнат мигранти учун — охирги 6 ой давомида унинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) номига юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (электрон дастурдан ёки тегишли интернет сайтидан маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда);
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун — ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома ва ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
- мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган (60 ёш ҳам киради) бўлиши;
- ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш имкониятига эга бўлиши;
- ипотека кредити олиш учун уй-жой қийматининг белгиланган меъёрларда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлган шахслар;
- ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан олинган жорий кредит/микроқарзлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахслар;
- қарз олувчи Дастур доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан биринчи маротаба фойдаланаётган бўлиши. Бунда, қарз олувчи томонидан 2024 йил 1 майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди.
Ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатидан ўтганлар учун минимал бошланғич бадал миқдори квартира умумий қийматининг 40%дан кам бўлмаслиги лозим.
1. Қурилаётган кўп квартирали уй-жой 4 ва ундан юқори қаватли, 1-қавати битган бўлиши;
2. Уй-жой фойдаланишга топширилиб, гаровга қўйиладиган квартирага бўлган ҳуқуқ юзага келгунча бўлган муддатгача гаров объекти суғурта қилиниш лозим;
3. Ушбу кредит маҳсулоти ипотека кредити бўйича субсидия олувчи фуқароларга тадбиқ этилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида кўчирма
5. Барпо этиладиган қурилиш мажмуаси бўйича “Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхати”га киритилганлиги бўйича маълумотнома.
6. Улуш киритиш асосида қурилаётган кўп квартирали уй-жойнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реэстридан кўчирма;
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.