Ўзини ўзи банд қилган шахсларга ушбу кредит маҳсулотини ажратишга рухсат этилади
Бунда бошланғич бадал миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уй-жой қийматининг камида 40 фоизи, Тошкент шаҳрида эса камида 25 фоизи ва ундан юқори бўлганда мижознинг қарз юки ҳисобга олинмайди ҳамда расмий даромадга эга бўлмаган шахслар учун даромад талаб этилмайди
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга кредит ажратилганда доимий даромадга эга бўлган биргаликда қарз олувчи талаб этилади
Пудратчи (қурилиш ташкилоти) томонидан бош шартномада белгиланган муддатда уй ўз вақтида топширилмаган тақдирда, мижозга (жисмоний шахсга) ажратилган ипотека кредити шартлари «Қулай» кредит маҳсулоти шартларига ўзгартирилади. Мазкур шарт кредит шартномасида акс эттирилади
Халқ банки минтақавий марказлари ҳамда пудратчи ўртасида улуш киритиш асосида қурилишни молиялаштириш тўғрисида бош келишув тузилиши мумкин;
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.