18 % (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4%)
Қарз олувчи / биргаликда қарз олувчидан қабул қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
Паспорт ёки ID-карта
Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида маълумотнома
Ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ёки реализация қилувчи субъект билан тузилган шартнома
Таъминотга доир ҳужжатлар
Таъминот мол-мулк бўлса — баҳоловчи ташкилот ҳисоботи (зарур ҳолларда)
Жорий йил учун ижтимоий солиқ тўланганлиги ҳақида маълумотнома
Асосий талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
Кредитни тўлиқ сўндириш вақтида ёши 18 ёшдан 70 ёшгача бўлиши;
Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;
Ижтимоий солиқ тўловчи бўлиши;
Ҳар ойлик тўловларни амалга оширишга етарли тасдиқланган даромад манбаига эга бўлиши;
Даромад қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятдан олиниши лозим;
Олдинги кредитлар ва кафилликлар бўлиши мумкин, агар тўловга лаёқатлилик мавжуд бўлса.
Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Мавжуд муддати ўтган қарздорликка;
90 кундан ортиқ муддатда тўланмаган кредитларга.
Барча микрокарзлар бўйича жами қарздорлик қолдиғи 100 млн сўмдан ошмаслиги лозим.
Қайта кредит ажратилиши фақат амалда мавжуд кредит тўлиқ ёпилгандан сўнг амалга оширилади.
Микрокарз мақсади
Суғоришни таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган ер майдонларини ўзлаштириш мақсадида насос ва қувурлар ўрнатиш.
Микрокарз миқдори:
15 миллион сўмгача (етказиб берувчи билан тузилган шартнома суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда).
Микрокарз муддати:
12 ой
Тўлов графиги:
дифференсиал / аннуитет
Имтиёзли давр:
6 ойгача (дифференсиал тўлов жадвалида).
Кредит таъминоти:
Кредит қайтмаслик хатарӣ бўйича суғурта полиси
Жисмоний шахс кафиллиги
Автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган)
Нотурар жой
Таъминот қиймати кредит суммаcининг камида 125 фоизини, банк билан алоқадор шахслар учун эса 130 фоизини ташкил этиши лозим.
Қўшимча шартлар:
Кредит “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ходимларига ажратилмайди.
Қарз олувчининг барча кредитлари бўйича жами қарздорлиги 100 миллион сўмдан ошмаслиги лозим.
Кредит фақат жорий қарздорлик тўлиқ ёпилгандан сўнг қайта ажратилиши мумкин.
Мавжуд муддати ўтган қарздорлик ёки 90 кундан ортиқ тўланмаган қарзлар мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.