Чахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-Карта, истиқомат учун берилган гувоҳнома ва ҳ. к. )
Кредит таъминоти бўйича ҳужжатлар
Қарз олувчи билан биргаликда турар-жойда рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги қуйидаги ҳужжатларлардан бири:
а) Қарз олувчи билан биргаликда турар жой/квартирада рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги сўнгги маълумотларни ўз ичига олган уй китоби саҳифаларининг нусхаси. Кредит бўлими ходими уй дафтарининг тегишли бетларидан нусха кўчириб олади
б) Ушбу турар жой/квартирада рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисида ички ишлар органларининг маълумотномаси
в) Ушбу турар жой/квартирада рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисида Давлат хизматлари маркази ёки www.my.gov.uz расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
Инвестиция шартномаси
Kredit hisobiga sotib olinayotgan obʼekt joylashgan koʼp qavatli turar-joy yoki yakka tartibdagi turar-joy binosini qurish uchun vakolatli organ tomonidan ruxsatnoma mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar (hokimning qarori va boshqalar);
Kreditni vaqtincha ta’minlash bo’yicha turar yoki noturar joy garovi hujjatlari;
Талаблар
Кредит доимий расмий даромадига эга ёки ўзини-ўзи банд қилган шахсларга, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, 18 дан 60 гача бўлган фуқароларга (бунда 60 ёш - шартнома муддатининг охирги санасига энг юқори ёш чегараси ҳисобланади) ажратилади.
Қўшимча шартлар
Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун – БҲМнинг 3200 баробаридан ошмаган миқдорда, Ўзбекистон Республикаси бошқа ҳудудларида - БҲМнинг 2400 баробаридан ошмаган миқдорда
Ипотека кредитининг энг юқори миқдори ариза тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб белгиланади:
- Тошкент шаҳрида жойлашган якка тартибдаги турар-жой биноси ёки кўп қаватли уйдаги квартирани сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 200 баробаридан ошмаган миқдорда
- Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида жойлашган якка тартибдаги турар-жой биноси ёки кўп қаватли уйдаги квартирани сотиб олиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 400 баробаридан ошмаган миқдорда ажратилади.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.