- фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-карта;
- бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси (агар бошланғич бадал маблағлари аввал пудрат ташкилотига ўтказиб берилган бўлса, маблағ ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат);
- Сотиб олинаётган хонадон(квартира)га сотувчи (пудратчи)нинг эгалик ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси яъни, Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома ва Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестридан кўчирма;
- пудрат ташкилоти билан тузилган квартира сотиб олиш тўғрисида шартнома нусхаси;
- расмий манбалардан мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда, иш берувчи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишлаган давр учун, бироқ охирги 6 ойдан кам бўлмаган муддатга) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;
- субсидия хабарномаси (мавжуд бўлганда).
1.Ипотека кредити ҳисобига сотиб олинаётган хонадон:
- бирламчи бозордаги турар жойлар бўлиши;
- қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома асосида мулк ҳуқуқи юзага келган бўлиши;
- қабул қилиб олинганига 3 йилдан кўп бўлмаслиги;
- уй-жойга бўлган ҳуқуқ пудрат ташкилоти номига расмийлаштирилган бўлиши;
- 4 ва ундан юқори қаватли уй-жой болиши;
- тайёр ҳолда топшириш шарти билан ёки тайёр ҳолда топшириш шартисиз (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр ҳолда) қуриб битказилган кўп квартирали уй-жойдаги хонадон бўлиши.
2.Ушбу кредит маҳсулотидан фойдаланишда, сотиб олинадиган хонадон қийматининг бошланғич бадал ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори билан қопланмаган (етмаган) қисми учун ажратилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.