Ҳужжатлар
Кредит олиш учун Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
1) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-карта, ва ҳ. к. );
2) Пудрат ташкилоти билан тузилган олди-сотди шартномаси;
3) Кредит қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар (кредит ҳисобига сотиб олинадиган уй-жойининг кадастр ва бошқа зарур ҳужжатлари);
4) Кредит ҳисобига сотиб олинаётган объект жойлашган кўп қаватли уйлар учун ваколатли орган томонидан рухсатнома мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳокимнинг қарори ва бошқалар);
5) Сотиб олинадиган квартиранинг кадастр реестридан кўчирма;
6) Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (кредит ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда);
7) 2026-йил 1-апрелдан бошлаб ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (кредит ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда);
8)Банкнинг масъул ходимлари томонидан тузилган гаровга олинадиган мол-мулкнинг дастлабки мониторинг далолатномаси мол-мулкнинг фото суръатлари билан.
9) Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. (Бошланғич бадал қарз олувчи номига очилган омонат ҳисоб-варағида шакллантирилаган тақдирда банк ходими томонидан АБТдан мустақил равишда олинади);
10) Биргаликда қарз олувчи(лар)нинг (мавжуд ҳолларда) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-карта, яшаш гувоҳномаси ва бошқалар);
11) Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи(лар)нинг (мавжуд ҳолларда) даромадлари тўғрисидаги маълумотлар банк томонидан махсус тармоқлар орқали электрон шаклда мустақил равишда олинади. Даромадларни аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар қарз олувчидан талаб қилиниши мумкин.
Талаблар
Кредит доимий расмий даромадига эга ёки ўзини-ўзи банд қилган
шахсларга, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 18 дан 60 гача
бўлган фуқароларга (бунда 60 ёш инобатга олинади) ажратилади.
Қўшимча шартлар
ИПОТЕКА КРЕДИТ “YANGI UY” - бирламчи уй-жой бозоридаги кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан.
Кредит миқдори: Тошкент ш. кўп қаватли уйдаги квартирани сотиб олиш учун 480 млн сўмгача/ЎзРсининг бошқа ҳудудларида 380 млн сўмгача.
- Расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун:
Марказий банк асосий ставкаси + 3%.
- Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун:
Бошланғич бадал 15% бўлганда, Марказий банк асосий ставкаси + 4%
Бошланғич бадал 20% бўлганда, Марказий банк асосий ставкаси + 3. 5%
Бошланғич бадал 25% бўлганда, Марказий банк асосий ставкаси + 3%.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, кредит фоиз ставкаси мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Бунда фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банк асосий ставкасининг пасайтирилиши амалга киритилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади.
- Доимий расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахсларга 2026-йилнинг 1-декабрига қадар ипотека кредити ажратилганда, охирги бир йил давомида 90+ муддати ўтган кредит қарздорлиги бўлмаслиги лозим.
Ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда, охирги уч йил давомида:
30+ муддати ўтган кредит қарздорлиги 10 тадан;
60+ муддати ўтган кредит қарздорлиги 5 тадан ошмаслиги лозим;
90+ йўл қўйилмайди.