21,5% (қайта молиялаш ставкаси + 8%).
Фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-карта;
Расмий манбалардан мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда (мижоз солиққа тортилмайдиган фаолият тури билан шуғулланиб, уларнинг даромадлари расмий манбаларда акс эттирилмаганда), мижоз томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (бироқ узлуксиз олти ойдан кам бўлмаган муддатда) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;
Сотиб олинган квартирага бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
Пудрат ташкилоти билан тузилган квартира сотиб олиш тўғрисида шартнома нусхаси;
Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси Фуқароси бўлиши лозим
Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим;
Сотиб олинадиган квартира қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадал маблағларини шакллантириш имконига эга бўлиши;
Ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан олинган жорий кредит/микроқарзлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги;
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.