Ипотека кредитини расмийлаштириш учун белгиланган талаблар:
Мурожаат қилувчи мижоз 18 ёшга тўлган ва 65 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим;
Қарз олувчи ижобий кредит тарихига эга бўлиши керак.
Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:
Олди-сотди шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш бўйича харажатлар;
Хонадоннинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш (тайёрлаш) харажатлари;
Гаров мулкини суғурта қилиш бўйича харажатлар.
Бирламчи бозордаги янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ажратиладиган қулай ипотека кредити.
Мазкур ипотека кредити Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида ажратилади.
В Республике Каракалпакстан и областях — до 380 000 000 сумов; В городе Ташкенте — до 480 000 000 сумов
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.