Қарз олувчининг улушли иштирокида қурилган кўп қаватли уйлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар, кредит таъминоти сифатида ҳамкор-қурувчининг 125 фоиз миқдоридаги кафиллиги ва умумий кредит суммасининг камида 50 фоизи миқдорида кредитни қайтармаслик хавфидан суғурта полиси тақдим этилади. Кафиллик берувчи (ҳамкор-қурувчи) банк билан тузилган бош келишувда кўрсатилган барча мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади;
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан ва квартирага бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилгандан сўнг, кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган кўчмас мулк.
Таъминотнинг умумий суммаси кредит суммасининг камида 125 фоизини ташкил этиши керак.
Таъминот қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Гаровга қўйилмаган бўлиши;
Юқори ликвидлиликка эга бўлиши;
Узоқ муддат сақланиш хусусиятига эга бўлиши.
Қонунчилик талаблари ва банкнинг ички қоидаларига мувофиқ.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.