Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 12
  • Янгиланган сана: 26 Nov 2026, 09:50

NRG ипотекаси

  • 13
  • Янгиланган сана: 26 Nov 2026, 09:50
  • 20%
    Фоиз ставкаси
  • 5 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 240 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% дан
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125%
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой)
Фоиз ставкалари
Кредит 20% ставкада тақдим этилади, уй-жой қурилиши тугатилиб, банкка гаров сифатида тақдим этилгандан сўнг кредитнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қопланган (қайта молиялаштирилган) қисмига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси +2,99 % миқдордаги ставка, кредитнинг қолган қисми учун эса 22% миқдордаги cтавка қўлланилади.
Ҳужжатлар

  • Кредит учун ариза;

  • Қарз олувчи томонидан тўлдирилган саволнома-анкета;

  • Паспортнинг ёки Қарз олувчининг шахсини ва яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асл нусхаси, ундан Кредит ходими томонидан нусха кўчирилади;

  • Чакана кредитлаш фронт офиси/БХМ ходими томонидан нусха олинадиган мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар: паспорт, ID карта, ҳарбий гувоҳнома ва янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси яшаш гувоҳномасининг асл нусхаси;

  • Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчи даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар. Ушбу ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолатларда Банк томонидан анкета сўровномаси орқали ва ташқи манбаларга электрон сўровнома жўнатиш орқали аниқланиши мумкин;

  • Қарз олувчи ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган тақдирда Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома.

Талаблар

  • Ёши 18 ва ундан юқори, 60 ёшдан кичик бўлган жисмоний шахслар. Бунда ёши 18 га тенг ва ундан юқори, аммо 25 ёшдан кичик ҳамда 50 ёшдан катта бўлган Қарз олувчиларни кредитлашда Биргаликда қарз олувчи талаб этилади. Биргаликда қарз олувчининг ёши 25 ёш ва ундан юқори, аммо 50 ёшдан катта бўлмаслиги лозим;

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

  • Жорий даврда муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги лозим;

  • Кредит тарихида охирги 12 ой давомида 90 кундан ошиқ муддати ўтказиб юборилган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

  • Доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, шунингдек, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;

  • Ипотека кредитини олиш учун бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши. Бунда *Ипотека кредити бўйича субсидия ажратилганда бошланғич бадал миқдори — бошланғич бадал учун субсидиянинг қатъий белгиланган миқдори ва қарз олувчи томонидан уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган миқдорда шакллантирилади.


Қўшимча шартлар
Сўндириш частотаси
  1. Асосий қарз –ҳар ой;
  2. Ҳисобланган фоизлар - ҳар ой; 
  3. Кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш кредит қарзининг ҳақиқий қолдиғи учун ссуда маблағларидан фойдаланган кундан бошлаб бошланади.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
InFinBank
Лицензия рақами: 75, 09.01.2010
Манзил: 100029, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1 уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-202-50-69, 78-140-50-69
СТИР: 206942764
E-MAIL: -
Сайт: www.infinbank.com
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар