Қўшимча шартлар
- кредит маблағи 2 босқичда, яъни биринчи босқичда 85 фоизи, иккинчи босқичда лойиҳа мақсадига кўра ишлар тугаллангандан сўнг жойига чиққан ҳолда ўрганиб далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг қолган 15 фоизи ўтказиб берилади;
- мижоз Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро енергияни тежаш жамғармасининг
www.energymarket.uz ягона електрон платформаси орқали қайта тикланадиган енергия манбалари ускуналари қийматининг бир қисмини компенсация қилиш орқали сотиб олиши мумкин;
- ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган қарз олувчилар учун кредит таъминоти сифатида автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган) гарови тақдим етган ҳолларда, расмий даромад манбаи талаб етилмайди.
Бунда:
- ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан тасдиқланган бир ойлик ўртача даромади тўғрисидаги маълумот тақдим қилинади;
- ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган қарз олувчиларга ажратиладиган кредитнинг енг кўп миқдори
50,0 млн сўмдан ошмаслиги лозим.Ушбу маҳсулот таркибида НПЛ кредитлар салмоғи
3 фоиздан ошган тақдирда Риск-менежмент департаменти томонидан ушбу турдаги маҳсулот ажратилишини тўхтатиш чоралари кўрилади.