Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 1227
  • Янгиланган сана: 26 May 2026, 15:39

  • 1228
  • Янгиланган сана: 26 May 2026, 15:39
  • 20 %
    Фоиз ставкаси
  • kўзда тутилмага...
    Энг кам миқдори
  • 36 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ойгача
  • Ажратиш шакли: банк картасига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: -
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк асосий ставкасида + 6 %

Ҳужжатлар
  • Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

    • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (қарз олувчи ЯИДХП — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рақамли форматдаги ҳужжатни тақдим этиш ҳуқуқига эга);
    • даромадлар тўғрисидаги маълумотлар / электрон маълумотлар (расмий даромадлар банкнинг электрон тизими орқали олиниши мумкин);
    • истеъмол товарлари (хизматлари)ни ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчи субъект (юридик шахс) билан тузилган шартнома;
    • кредит таъминотига оид ҳужжатлар. Мол-мулк гарови тақдим этилганда — мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи;
    • қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар (зарур ҳолларда).


    Биргаликда қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

    • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (биргаликда қарз олувчи ЯИДХП орқали рақамли форматдаги ҳужжатни тақдим этиш ҳуқуқига эга);
    • даромадлар тўғрисидаги маълумотлар / электрон маълумотлар (банкнинг электрон тизими орқали олиниши мумкин);
    • қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар (зарур ҳолларда).


    Кафил томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

    • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (кафил ЯИДХП орқали рақамли форматдаги ҳужжатни тақдим этиш ҳуқуқига эга);
    • даромадлар тўғрисидаги маълумотлар / электрон маълумотлар (банкнинг электрон тизими орқали олиниши мумкин);
    • қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар (зарур ҳолларда).

Талаблар
  • Қарз олувчи / биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар

    • ариза топширилган санада қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) камида 18 ёшга тўлган, кредит тўлиқ сўндириладиган санада эса 70 ёшдан ошмаган бўлиши (шу жумладан);

    • доимий ва етарли даромад манбаига эга бўлиши, жумладан:
        — иш ҳақи;
        — пенсия;
        — дивидендлар;
        — мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
        — қонунчиликда тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган, тўлов жадвалига мувофиқ ҳисобланган фоизлар ҳамда асосий қарзни ҳар ойда сўндириш учун етарли бўлган бошқа даромад манбалари;

    • муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

    • қарз юкламаси кўрсаткичи — 50%дан ошмаслиги;

    • 3 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилишга рухсат этилади.


    Кафилга қўйиладиган талаблар

    • ариза топширилган санада кафил камида 18 ёшга тўлган, кредит тўлиқ сўндириладиган санада эса 70 ёшдан ошмаган бўлиши (шу жумладан);

    • ҳужжатлар билан тасдиқланган доимий ва етарли даромад манбаига эга бўлиши;

    • муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

    • қарз юкламаси кўрсаткичи — 50%дан ошмаслиги.


    Ўзини ўзи банд қилган шахсларга қўйиладиган талаблар

    • шахс давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;

    • ўзини ўзи банд қилган шахснинг ўртача ойлик даромадлари банкнинг электрон тизимлари орқали сўнгги 6 ой давомида тушган тушумлар асосида аниқланади;

    • таъминот сифатида қуйидагилар тақдим этилиши мумкин:
        — ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси;
        ёки
        — кўчмас мулк (агар гаров предмети турар жой бўлса, унда рўйхатдан ўтган шахслар бўлмаслиги лозим);

    • биргаликда қарз олувчини жалб қилишга рухсат этилади;

    • илгари АКБ «O‘zsanoatqurilishbank» тизимида ушбу кредит маҳсулотидан фойдаланган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар кредит бўйича жорий қарздорлик тўлиқ сўндирилгандан кейингина қайта ариза топширишлари мумкин.

Қўшимча шартлар

Кредит мақсади

Кредит қуйидаги ускуналарни харид қилиш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишни молиялаштириш учун ажратилади:

• фотоэлектрик қуёш станциялари;
• қуёш сув иситкичлари (гелиоколлекторлар);
• шамол генераторлари;
• микро ва кичик ГЭСлар (қуввати 1 МВтгача);
• биогаз ишлаб чиқариш ускуналари ва қурилмалари;
• иссиқлик насослари;
• энергия сақлаш тизимлари;
• экологик ускуналар ва қурилмалар.


Имтиёзли давр

• 6 ойгача (дифференциал тўлов жадвали қўлланилганда)*.


Кредит таъминоти

100 млн сўмгача:

• жисмоний шахс кафиллиги;
• кредит қайтмаслиги ҳолати бўйича суғурта полиси (кредитнинг бутун муддати учун);
• ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси;
• кўчмас мулк гарови (агар объект турар жой бўлса, унда доимий рўйхатдан ўтган шахслар бўлмаслиги лозим).

100 млн сўмдан юқори:

• автотранспорт воситаси;
ёки
• кўчмас мулк.

Таъминот қиймати кредит суммасининг камида 125%ини ташкил этиши лозим (аффилланган шахслар учун — камида 130%).


Қўшимча шартлар

• мижоз энергия тежамкор ускуналарни харид қилишда харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш имконияти билан www.energymarket.uz ягона электрон платформаси орқали фойдаланиши мумкин;
• Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитлар реструктуризация қилинмайди ва муддати узайтирилмайди.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар