3 ой — 22%
6 ой — 23%
9 ой — 24%
12 ой — 25%
24 ой — 26%
36 ой — 27%
48 ой — 28%
Қарз олувчи томонидан
• паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
• даромадлар тўғрисидаги маълумотлар (банк тизими орқали олиниши мумкин);
• таъминотга оид ҳужжатлар (агар керак бўлса — баҳоловчи ташкилот хулосаси);
• қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Биргаликда қарз олувчидан (агар мавжуд бўлса)
• паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
• даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.
Кафиллардан (агар кафиллик танланса)
• паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
• даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
• ёши: мурожаат қилинган кунда 18 ёшга тўлган ва кредит тўлиқ сўндириладиган санага қадар 70 ёшдан ошмаган бўлиши;
• расмий тасдиқланган даромадга эга бўлиши;
• ўртача ойлик даромад — сўнгги 6 ой давомида банк ҳисобварағига тушган тушумлар асосида ҳисобланади;
• қарз юки — даромаднинг 50%идан ошмаслиги;
• кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
• агар мижоз 90 кундан ортиқ муддатли кечикишга 2 ва ундан ортиқ марта йўл қўйган бўлса, янги кредит берилмайди.
Микрокарз мақсади
Назарда тутилмаган
Банкда расмийлаштирилганда микрокарз таъминоти
Кредит суммасига қараб қуйидаги таъминот турларидан бири талаб қилиниши мумкин:
• жисмоний шахсларнинг кафиллиги (3 нафаргача);
• кредит қайтмаслиги хатари бўйича суғурта полиси;
• 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси;
• нотурар жой.
Таъминотга қўйиладиган талаблар
• таъминот қиймати кредит суммасининг камида 125%ини ташкил этиши керак;
• банк билан алоқадор шахслар учун — камида 130%;
• мол-мулк суғуртаси шартномаси кредитнинг бутун муддати учун тузилади.
Маблағларни ажратиш шакли
• қарз олувчининг банк картасига ўтказиш орқали;
• миллий валютада нақд пул шаклида.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.