• Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи/Кафилнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим;
• Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим;
• Микроқарз таъминоциз шартларда ажратилганда қарз олувчини бахциз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурталаш бўйича микроқарзнинг 125 фоизи миқдорида суғурта полиси талаб қилинади;
• Муддати ўтган асосий қарз учун оширилган фоиз ставкаси кредит бўйича фоиз ставкасининг 1, 5 баробарида белгиланади;
• Микроқарз учинчи шахс кафиллиги билан ажратилганда, скорингдан ўтиш бали 490 балл;
• Микроқарз таъминоциз шартларда ажратилганда, скорингдан ўтиш бали 462 балл;
• Кредит бюроларидан олинган сўнгги 3 йил муддатдаги кредит тарихи ижобий бўлиши лозим.
Бунда, 30+ 10 тагача йўл қўйилади;
60+ 5 тагача йўл қўйилади;
90+ йўл қўйилмайди.
Ҳужжатлар
А) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-карта, яшаш учун гувоҳнома ва ҳ. к. );
Б) Кредит қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар;
Д) Мустақил баҳоловчи ташкилотнинг гаров мулкини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи (кредит мол-мулк гарови асосида ажратилганда);
Э) Банкнинг масъул ходимлари томонидан тузилган гаровга олинадиган мол-мулкнинг дастлабки мониторинг далолатномаси мол-мулкнинг фото суръатлари билан (кредит мол-мулк гарови асосида ажратилганда).
Қарз олувчининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар банк томонидан махсус тармоқлар орқали электрон шаклда мустақил равишда олинади. Даромадларни аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар қарз олувчидан талаб қилиниши мумкин. Бунда даромадлар тўғрисидаги маълумотлар камида охирги 6 (олти) ой учун ҳисобланди.
Талаблар
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, 18 ёшга тўлган жисмоний шахс
Қўшимча шартлар
Микроқарз – ҳар қандай мақсад учун керакли маблағни олишнинг тез ва қулай усули. Ушбу замонавий восита ниманидир таъмирлаш, ўқишга тўлаш, даволаниш, ҳисоб-китоб қилиш, йўлланма, мебел, техникани харид қилиш ёки қарзни шошилинч қайтариш зарурати билан боғлиқ кўзда тутилмаган харажатлар учун дархол пул маблағлари керак бўлган одамларга мураккаб молиявий вазиятдан чиқиш имконини беради.
Кредит таъминоти:
- Мазкур кредит 60 ой муддатгача тақдим этилганда, микроқарзнинг 125 фоизидан кам бўлмаган миқдорда учинчи шахс кафиллиги ёки ликвидли мол-мулк гарови қабул қилинади
- Банкка алоқадор бўлган шахсларга 36 ойдан ортиқ муддатга ажратиладиган микроқарз бўйича таъминот микроқарзнинг 130 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. - Микроқарз таъминоциз шартларда 36 ой муддатга қадар ажратилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.