Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 129
  • Янгиланган сана: 30 Oct 2026, 11:58

«Маҳалла ишбилармони» микрокредити

  • 130
  • Янгиланган сана: 30 Oct 2026, 11:58
  • 21 %
    Фоиз ставкаси
  • 2 млн сўм
    Энг кам миқдори
  • 7 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференциал тўлов жадвали бўйича — 3 ойгача.
  • Ажратиш шакли: банк картасига ўтказиш / таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: Микрокредит миқдорининг камида 125 фоизи.
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

Фоиз ставкаси

Йиллик 21%.

Ҳужжатлар

Талаб этиладиган ҳужжатлар

Қарз олувчи учун

  • паспорт ёки ID-карта;
  • даромадлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома;
  • охирги 12 ой учун ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича бизнес-режа;
  • микрозайм таъминотига оид ҳужжатлар;
  • мол-мулк гаровга тақдим этилганда — мустақил баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи;
  • зарур ҳолларда — oilakredit.uz платформаси орқали юборилган ариза;
  • зарур ҳолларда чорвачилик ва туячилик учун наслли чорва молларини олди-сотди қилиш шартномаси;
  • ҳудудий, туман ёки шаҳар штабининг тавсияси ёхуд қарори.

Банк қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.

Кафил учун

  • паспорт ёки ID-карта;
  • даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.

Кафил ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда, қўшимча равишда ҳарбий гувоҳнома орқали визуал идентификация амалга оширилади.

Талаблар

Асосий талаблар

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

  • мурожаат қилинган санада 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши;

  • солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;

  • SQBнинг тегишли бўлинмасига бириктирилган ҳудудда фаолият юритиши;

  • ижтимоий солиқни тўлаган бўлиши;

  • асосий қарз ва фоизларни тўлаш учун етарли даромад манбаига эга бўлиши;

  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича бизнес-режага эга бўлиши;

  • қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги;

  • кредитлар ва микрокредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

Қарз олувчининг тўлов қобилияти етарли бўлса, амалдаги кредитлар, микрокредитлар ва тақдим этилган кафилликлар мавжуд бўлишига йўл қўйилади.

Даромадни тасдиқлаш

Ўртача ойлик даромадни аниқлашда қуйидаги маълумотлардан фойдаланиш мумкин:

  • охирги 6 ой учун ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;

  • пенсия миқдори ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;

  • тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар ва йиллик даромад декларацияси;

  • охирги 6 ой давомида банк ҳисобварақлари ва карталарига келиб тушган маблағлар;

  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тасдиқланган даромад манбалари.

Мавсумий фаолият билан шуғулланувчилар учун охирги 6 ой давомида камида 3 ойда олинган даромадлар ҳисобга олиниши мумкин.

Даромад солиқлар чегириб ташланганидан кейин ҳисобланади.

Кафилга қўйиладиган талаблар

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

  • мурожаат қилинган санада 18 ёшга тўлган ва 65 ёшдан ошмаган бўлиши;

  • доимий иш жойи ва етарли миқдорда тасдиқланган даромадга эга бўлиши;

  • қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги;

  • муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

Кафил томонидан ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинадиган даромад сифатида мустақил равишда кўрсатилган даромад ҳисобга олинмайди.

Қўшимча шартлар

Кредит мақсади:

  • ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;
  • чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган сертификатланган наслли чорва молларини харид қилиш ва туячиликни ривожлантириш.

Валюта:
Миллий валюта — сўм.

Микрозайм суммаси:

  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун — 50 млн сўмгача;
  • маҳалланинг ихтисослашуви бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун, ҳудудий, туман ёки шаҳар штабининг тавсияси ёхуд қарори асосида — 100 млн сўмгача;
  • чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган сертификатланган наслли чорва молларини харид қилиш ва туячиликни ривожлантириш учун — 100 млн сўмгача.

Микрозайм суммасини белгилашда қарз олувчининг кредит ташкилотларидаги барча амалдаги микрозаймлари бўйича қолдиқлар ҳисобга олинади.

Бошланғич бадал:
Талаб этилмайди.

Микрозайм муддати:
7 йилгача.

Имтиёзли давр:
Дифференциал тўлов жадвали бўйича — 3 ойгача.

Фоиз ставкаси:
Йиллик 21%.

Фоиз ставкасининг бир қисмини компенсация қилиш:

  • маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалар бўйича — 4 фоиз банди;
  • қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратишга йўналтирилган лойиҳалар бўйича — 6 фоиз банди.

Компенсация олиш учун ариза oilakredit.uz платформаси орқали юборилади. Компенсация бериш рад этилган тақдирда, фоизлар қарз олувчи томонидан тўлиқ тўланади.

Тўлов усули:

  • аннуитет;
  • дифференциал.

Микрозайм таъминоти:
Микрозайм суммасининг камида 125 фоизи миқдорида:

  • икки нафардан кўп бўлмаган жисмоний шахсларнинг кафиллиги;
  • микрозаймни қайтармаслик хавфини суғурталаш полиси;
  • ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси;
  • кўчмас мулк.

Турар жой объекти гаровга қўйилганда, унда доимий рўйхатдан ўтган шахслар бўлмаслиги лозим.

Маблағларни ажратиш шакли:

  • қарз олувчининг банк картасига ўтказиш;
  • наслли чорва молларини харид қилиш ва туячиликни ривожлантириш учун — етказиб берувчининг депозит ҳисобварағига ўтказиш.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар