Dastlabki toʻlov bilan 50%dan
Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 3%
Dastlabki toʻlov bilan 15%dan
Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 4%
Dastlabki toʻlov bilan 15%dan
Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 3%
паспорт ёки ID карта;
- қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамига бошланғич бадал маблағлари жойлаштирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
- олди-сотди тўғрисидаги дастлабки шартнома;
- якка тартибдаги уй-жой қуришда лойиҳа сметаси тузилади ва ушбу лойиҳа сметага асосан Давлат Хизматлари Агентлигидан махсус шартнома;
- якка тартибдаги уй-жой қуришда ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (Тошкент шаҳрида Якка тартибдаги уй-жой қуришга ипотека кредити ажратилмайди)
Фуқаролик паспорти ёки ID-карта.
Охирги 12 ой мобайнидаги даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар (камида 6 ой давомида тасдиқланган).
Уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар (давлат рўйхатидан ўтказилган гувоҳнома ёки кўчирма).
Пудрат ташкилоти билан шартнома (агар қурилиш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилса).
Кредит таъминотига оид ҳужжатлар.
Гаров қийматини баҳолаш бўйича мустақил ташкилот ҳисоботи.
Қурилиш материаллари ва ишлари сметаси.
Ёш чегараси: Мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши.
Даромад манбалари: Ипотека кредитини тўлашга етарли, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган даромад манбаига эга бўлиши (шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги, тадбиркорлик даромади ва бошқалар).
Кредит тарихининг тозалиги: Жорий кредит/микроқарзлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги.
Олдинги ипотекалардан фойдаланмаслик: Илгари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланмаган бўлиши.
Уй-жой ҳуқуқи: Реконструкция қилинадиган ёки қуриладиган уй-жой ёки ер участкаси қарз олувчига ёки у билан яшовчи қариндошларига тегишли бўлиши.
Ижтимоий дастурга киритилганлик: "Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган бўлиши.
Банк ва қарз олувчи ўртасида шартнома имзолангач, «subsidyplatform.mf.uz» орқали дастлабки бадал ва фоиз тўловларини қоплаш учун субсидия маблағлари сўралади.
Кейинги тўловлар бажарилган ишлар бўйича хулоса тузилгандан сўнг босқичма-босқич ажратилади.
Фоиз субсидия: Кредитнинг биринчи 5 йили давомида 12% дан ошган қисмига субсидия тўланади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: Рўйхатдан ўтганлиги ва ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Агар НПЛ улуши 3% дан ошса, маҳсулот вақтинча тўхтатилади ва янги аризалар қабул қилинмайди (олдинги аризалар бундан мустасно).
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
Бунда, қарз олувчи доимий даромадга эга бўлиши ёки расмий даромадга эга бўлмаслиги мумкин.
1. Фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-карта;
2. Расмий манбалардан мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва/ёки расмий сайт (мй.гов.уз, Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали олинган охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишлаган давр учун, бироқ охирги 6 ойдан кам бўлмаган муддатга) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотнома, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;
3. Бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси (агар бошланғич бадал маблағлари аввал пудрат ташкилотига ўтказиб берилган бўлса, маблағ ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат);
4. Сотиб олинаётган хонадонга сотувчи (пудратчи)нинг эгалик ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжати, яъни Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома ва Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестридан кўчирма нусхаси;
5. Пудрат ташкилоти билан тузилган хонадон сотиб олиш тўғрисида шартнома нусхаси;
6. Субсидия хабарномаси (ипотека кредити бўйича субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар учун);
7. Меҳнат мигранти «лабор-мигратион» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (лабор-мигратион электрон дастуридан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳолларда);
8. Меҳнат мигранти томонидан охирги 6 ой давомида унинг оила аъзолари, яқин қариндошлари номига юборилган пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (электрон дастурдан ёки тегишли интернет сайтидан маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда).
9. Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома (зарур ҳолларда)
- камида охирги 6 ой давомидаги узлуксиз равишда (таътил ва меҳнатга лаёқатсизлик давридаги, иш ҳақи иш берувчи томонидан кечиктириб тўлангандаги ва шунга ўхшаш бошқа асосли сабабларга кўра узилишлар бундан мустасно) ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;
- ёшга доир пенсия тўловлари;
- фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари (камида охирги 6 ой);
- фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар (камида охирги 6 ой);
- Давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган (муҳр ёки QR-код орқали) жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация (охирги ҳисобот санасига, йиллик);
- камида охирги 6 ойлик банк карталари орқали амалга оширилган харажатлари;
- пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (меҳнат мигрантлари учун).
Кредит шартлари |
Бирламчи бозордан кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун* |
Бошланғич бадал миқдори 15%-30% бўлганда кредит фоизи |
17,5% |
Бошланғич бадал миқдори 30%дан юқори бўлганда кредит фоизи |
17% |
Кредит миқдори |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 330,0 млн. сўмгача |
Тошкент шаҳрида - 420,0 млн. сўмгача
|
|
Кредит муддати |
240 ойгача (6 ойгача имтиёзли давр билан) |
Кредит таъминоти: |
Сотиб олинаётган уй-жой гарови |
Қайтариш усули |
Аннуитет ёки Дифференсиал. |
*Бирламчи бозордан кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун зарур бўлган ипотека кредитининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг PF-70-сон Фармонида белгиланган миқдордан юқори бўлганда, кредитнинг етмаган қисми банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан қуйидаги шартларда молиялаштирилиши мумкин:
Кредит миқдори: 800,0 млн. сўмгача.
Кредит муддати ва фоизи:
10 йилдан кўп бўлмаган муддатга йиллик 26 фоиз;
15 йилдан кўп бўлмаган муддатга йиллик 27 фоиз.
Бошланғич бадал миқдори: Сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 20 (йигирма) фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.