Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 939
  • Янгиланган сана: 15 Apr 2026, 15:03

  • 940
  • Янгиланган сана: 15 Apr 2026, 15:03
  • 21-21,9%
    Фоиз ставкаси
  • 0
    Энг кам миқдори
  • 15 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 26%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: Банк картасига ўтказиш / Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 133,33% - 153,84%
Фоиз ставкалари

Стандарт ҳолатда фоиз ставкаси 

  • Кредит 10 йил муддатга ажратилгана — 21,5%

  • Кредит 10 йилдан ортиқ муддатга ажратилганда — 21,9%

Иш ҳақи лойиҳаси доирасида

  • Кредит 10 йил муддатга ажратилгана — 21,0%
  • Кредит 10 йилдан ортиқ муддатга ажратилганда — 21,5%
Ҳужжатлар

1.   Фуқаролик паспорти ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳнома

2.   Бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси

3.   Қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси

4.   Сотиб олинадиган уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестридан кўчирма нусхаси

5.   Сотувчининг уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини юзага келиши учун асос бўладиган ҳужжат нусхаси

6.   Махсус лицензияга эга мустақил баҳоловчи ташкилотнинг уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи

7.   Расмий манбалардан мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда, қарз олувчи томонидан охирги 12 ой мобайнидаги олган даромадлари тўғрисидаги маълумотнома

8.   Уй-жой бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома


Талаблар

1.   Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши

2.   Мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган (60 ёш ҳам киради) бўлиши

3.   Мунтазам (доимий) даромадга, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлган шахслар

4.   Қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаган шахслар

5.   Ипотека кредити олиш учун уй-жой қийматининг белгиланган меъёрларда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлган шахслар

6.   Ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредит (микроқарз)лар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек салбий кредит тарихига эга бўлмаган шахслар


Қўшимча шартлар

Кредит миқдори

  • Тошкент шаҳрида-уй-жой қийматининг 74 % гача ва 800 млн сўмдан кўп бўлмаган
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида — квартира қийматининг 74%гача ва 500 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда

Кредит ҳисобига сотиб олинадиган уй-жой ота-она, турмуш ўртоғи, фарзандлари ўртасида олди-сотди қилинишига йўл қўйилмайди.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Бизнесни ривожлантириш банки
Лицензия рақами: 77, 30.04.2009
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-10-01
СТИР: 206916313
Сайт: www.brb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар