19 % (ўзгармас)
Паспорт ёки ID-карта.
Даромадлар тўғрисидаги ҳужжатлар / электрон маълумотлар
(шу жумладан давлат ва банк ахборот тизимларидан).
Турар жойнинг кадастр ҳужжати ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Таъмирлаш ишлари режаси ва тасдиқланган смета
(тегишли лицензияга эга смета тузувчи ташкилот томонидан).
Турар жойнинг бозор қиймати бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи.
Пудрат ташкилоти билан ва/ёки қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ёки савдо дўкони билан тузилган шартнома
(зарур ҳолларда, жумладан green.uzmrc.uz сайтида кўрсатилган товарлар бўйича).
«Яшил лойиҳа» сертификати
(лойиҳанинг камида 50 % қисми бўйича, green.uzmrc.uz сайтида тасдиқланган).
Қонунчиликка мувофиқ банк томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши.
Доимий ва ҳужжатлар билан тасдиқланган даромадга эга бўлиши
(иш ҳақи, тадбиркорлик фаолияти даромади, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги даромади, ижара, дивидендлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар).
Ойлик жами даромад — 21 млн сўмдан ошмаслиги.
Амалдаги ипотека кредитлари мавжуд бўлмаслиги.
90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги.
Асосий маълумотлар
Кредит мақсади:
экологик ва энергия тежамкор ечимлардан фойдаланган ҳолда турар жойни таъмирлаш
Йиллик фоиз ставкаси:
19 % (ўзгармас)
Максимал кредит суммаси:
170 млн сўм
Тўлов жадвали:
аннуитет
Кредит муддати:
10 йил
Имтиёзли давр:
назарда тутилмаган
Кредит таъминоти:
ипотека ҳисобига таъмирланадиган турар жой
Кредит бериш усули:
кредит маблағлари нақд пулсиз шаклда қуйидагиларга ўтказилади:
пудрат ташкилотининг ҳисобварағига;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ёки савдо дўконининг ҳисобварағига;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ўзини ўзи банд қилган шахслар (ишчилар) номига очилган банк карталарига — иш ҳақи тўлови учун.
Қўшимча маълумот:
Кредит маблағлари босқичма-босқич ажратилади:
биринчи босқичда — кредит суммасининг 50 % гача;
иккинчи босқичда — бажарилган таъмирлаш ишлари тасдиқлангандан сўнг 100 % гача.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.