Қарз олувчининг улушли иштирокида қурилган кўп қаватли турар жой биноларидаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар, кредит таъминоти сифатида шерик-қурувчининг (ҳамкор-застройшик) кафиллиги тақдим этилади. Кафил (шерик-қурувчи) Банк билан тузилган бош келишувда кўрсатилган барча мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади;
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан ва квартирага бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилгандан сўнг, кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган кўчмас мулк;
Қонунчиликда белгиланган тартибда банк талабларига жавоб берадиган қўшимча бошқа таъминот;
Таъминотнинг умумий суммаси кредит суммасининг камида 125 фоизини ташкил этиши керак.
Таъминот қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Гаровга қўйилмаган бўлиши;
Юқори ликвидлиликка эга бўлиши;
Узоқ муддат сақланиш хусусиятига эга бўлиши;
Қонунчилик талаблари ва банкнинг ички қоидаларига мувофиқ.
– Кўчмас мулк эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт / ID карта);
– Гаров предметига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ва зарурат бўлганда бошқа ҳужжатлар;
– Агар Гаров қўювчи никоҳда бўлса: никоҳ гувоҳномаси; турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт / ID карта); турмуш ўртоғининг кредит мажбуриятларини таъминлаш учун гаров предметини тақдим этишга розилиги тўғрисидаги ариза;
– Банк Гаров қўювчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Уй-жойнинг кадастр паспорти
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.