Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ажратилади. Кредит мақсади: Яшаш учун уй-жой сотиб олишга
Кредит муддати: 5 йил, 10 йил, 15 йил.
Бошланғич бадалнинг энг кам миқдори: 25% (уй-жойнинг олди-сотди қийматидан).
Йиллик фоиз ставкаси: 24%, 25%, 26%.
Кредит ажратишнинг энг юқори миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 4000 баравари.
қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Талаблар
Ипотека кредити олишда қарз олувчининг даромадлари етарли бўлмаганда қўшимча кафил бўлган шахслардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
кафилнинг паспорт нусхаси
даромадлари тўғрисидаги маълумотнома
Қўшимча шартлар
Бюджет ташкилоти ходимлари учун пакетли хизматлар асосида кредитнинг йиллик фоиз ставкаси белгиланади.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.