Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 2309
  • Янгиланган сана: 7 May 2026, 12:22

Янги уйга ипотека - 2

  • 2310
  • Янгиланган сана: 7 May 2026, 12:22
  • 17% дан
    Фоиз ставкаси
  • Чекланмаган
    Энг кам миқдори
  • 20 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15% дан
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 oy (differensial toʼlovi usulida)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): кредит суммасининг камида 117,6 фоизи
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой)
Фоиз ставкалари
  • Барча мижозлар учун:
    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4 % (бошланғич бадал 15 % дан кам бўлмаганда);
    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 3 % (бошланғич бадал 25 % дан кам бўлмаганда).

    Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун:
    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 3 % (бошланғич бадал 15 % дан кам бўлмаганда).

    Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари учун:
    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 3 % (бошланғич бадал 20 % дан кам бўлмаганда).






Ҳужжатлар
  1. Керакли ҳужжатлар

    • шахсни тасдиқловчи ҳужжат — асли;

    • ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома тақдим этилганда, қўшимча равишда паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;

    • даромадлар тўғрисидаги маълумотлар / электрон маълумотлар;

    • аукцион савдоларида ютганлик ҳамда тўловни амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома — зарур ҳолларда;

    • давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома — зарур ҳолларда;

    • ўзини ўзи банд қилган шахснинг ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома — зарур ҳолларда;

    • меҳнат мигрантлари учун — «labor-migration» дастури мажмуасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, электрон дастурдан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳолларда — зарур ҳолларда;

    • меҳнат мигрантлари учун — охирги 6 ой давомида унинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) номига юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома ёки тегишли дастурдан ёки интернет сайтидан маълумот олиш имкони бўлмаган ҳоллардаги маълумотлар — зарур ҳолларда;

    • бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун олди-сотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси;

    • қурилиш объектининг қурилишга рухсатномаси — фақат субсидия асосида ажратиладиган ипотека кредитлари учун, зарур ҳолларда;

    • ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш назарда тутилган ҳолларда «Субсидия хабарномаси» — зарур ҳолларда;

    • шунингдек, қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

Талаблар

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
мурожаат қилинган санада 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши;
доимий ва етарли даромад манбаига эга бўлиши;
илгари олинган кредитлар, микрокредитлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича жорий муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
сотиб олинаётган уй-жой бўйича етарли бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
мазкур дастур доирасида ипотека кредити ундан биринчи марта фойдаланаётган шахсларга ажратилади, бунда 2024-йил 1-мартгача олинган кредитлар ҳисобга олинмайди;
охирги даврларда 90 кундан ортиқ 3 ва ундан ортиқ кечикиш ҳолатлари мавжуд бўлса, кредит ажратиш рад этилиши мумкин.

Қўшимча шартлар

2026-йил 1-апрелдан бошлаб мазкур кредит маҳсулотидан аввал фойдаланган жисмоний шахсларга, олдинги ипотека кредити тўлиқ сўндирилган тақдирда, кредитни такроран ажратишга рухсат берилади;
2026-йилда такроран олиш охирги 1 йил ичида расмийлаштирилган кредитлар бўйича мумкин;
2027-йилда — охирги 2 йил ичида расмийлаштирилган кредитлар бўйича;
2028-йилдан бошлаб — охирги 3 йил ичида расмийлаштирилган кредитлар бўйича;
қарз олувчининг ўртача ойлик даромадини аниқлаш имкони бўлмаганда ёки даромади етарли бўлмаганда, қарз юкламаси қарз олувчи томонидан тасдиқланган ўртача бир ойлик даромаддан келиб чиқиб ҳисобланади, бунда тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги мажбурий тартибда текширилади;
маҳсулот бўйича аниқланган фирибгарлик ҳолатлари сони 5 та ва ундан ортиқ бўлганда, маҳсулот сотуви камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилади.



Қўшимча шартлар

Кредит мақсади

  • Бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш
    (фойдаланишга топширилган, хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр)

Кредитнинг асосий шартлари

  • Кредит миқдори:
    • Тошкент шаҳрида — 480 млн сўмгача
    • Ҳудудларда — 380 млн сўмгача
  • Кредит муддати — 20 йилгача
  • Бошланғич тўлов — 15 % дан
  • Тўлов жадвали — аннуитет ёки дифференциал (мижоз танловига кўра)
  • Имтиёзли давр — 6 ойгача
    (фақат дифференциал тўлов жадвалида, мижоз хоҳишига кўра)
  • Биргаликда қарз олувчилар сони — 5 нафаргача

Субсидия шартлари

  • 30 млн сўм — бошланғич тўловнинг бир қисмини қоплаш учун
  • Фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш — кредитнинг биринчи 5 йили давомида
  • Қарз олувчи камида 5 % ўз маблағи билан иштирок этади
  • Субсидия хабари 4 ой амал қилади

Таъминот

  • Сотиб олинаётган квартира банкка гаров сифатида расмийлаштирилади
  • Кредит гаров расмийлаштирилгандан сўнг ажратилади
  • Квартирани мажбурий суғурталаш талаб этилмайди
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар