Dastlabki toʻlov bilan 50%dan
Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 3%
Dastlabki toʻlov bilan 15%dan
Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 4%
Dastlabki toʻlov bilan 15%dan
Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 3%
Қарз олувчига қўйиладиган талаблар
Ипотека кредити олиш учун ариза топширган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси 18 ёшдан катта, кредитни тўлиқ сўндириш вақтида эса 70 ёшдан ошмаган (шу жумладан) бўлиши керак.
Доимий иш жойи ёки шахсий (деҳқон) хўжалиги, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти ёки қонун билан рухсат этилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа манбалардан мунтазам даромадга эга бўлиши.
Белгиланган муддат давомида кредит бўйича фоизлар ҳамда асосий қарзни тўлаш учун етарли даромадга эга бўлиши лозим.
Ўртача ойлик даромадлар
Қуйидаги даромад турлари инобатга олинади:
Узлуксиз камида 6 ой давомида олинган иш ҳақи.
Ёшга доир пенсия.
Шахсий (деҳқон) хўжалиги ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад (фойданинг 10% қисми ҳисобга олинади).
Чет элдан, қарз олувчи (labor.migration платформасида рўйхатдан ўтган) томонидан 6 ой узлуксиз давомида Ўзбекистон Республикасидаги яқин қариндошлар номига юборилган пул ўтказмалари.
Пул ўтказмалари ҳужжатлар билан тасдиқланади ва ариза топширилган кунга Марказий банк курси бўйича сўмга қайта ҳисобланади.
Яқин қариндошлар: ота-она, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, турмуш ўртоқ, шунингдек турмуш ўртоққа тегишли ота-она ва бошқа яқин қариндошлар.
Қонун билан тақиқланмаган ва ҳужжат билан тасдиқланган бошқа даромадлар ҳам инобатга олинади.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга қўйиладиган талаблар
Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга кредит қуйидаги шартларда ажратилади:
Қарз олувчи давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
Бошланғич бадал камида 35% миқдорда шакллантирилган бўлиши керак.
Ўзини ўзи банд қилган шахснинг ўртача ойлик даромади банкнинг электрон тизими орқали — қарз олувчининг SQB Mobile мобил иловасига уланган ҳисобварақлари (карталари)га сўнгги 6 ой давомида тушган тушумлар асосида аниқланади.
Даромадлар анкета-сўровнома асосида баҳоланади.
Ушбу сўровнома банк ходими, ҳоким ёрдамчиси ва МФЙ раиси билан биргаликда қарз олувчининг яшаш ёки фаолият юритиш манзилида тузилади.
Қарз олувчининг даромадлари банк ходими, МФЙ раиси ва ҳоким ёрдамчиси томонидан тасдиқланган бўлиши зарур.
SQB тизимида илгари ушбу турдаги кредитдан фойдаланган ўзини ўзи банд қилган мижозларга, амалдагӣ кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ сўндирилгандан сўнг, ушбу кредит туридан қайта фойдаланишга рухсат этилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.