Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 4
  • Янгиланган сана: 25 May 2026, 14:57

Маҳалла тадбиркори микрокарз

  • 5
  • Янгиланган сана: 25 May 2026, 14:57
  • 25 %
    Фоиз ставкаси
  • 30 млн сўм
    Энг кам миқдори
  • 5 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 60 ойгача
  • Ажратиш шакли: банк картасига ўтказиш / таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 133,3%гача
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

— йиллик 25%
— “Mahalla loyihasi” дастури доирасида фоиз харажатларининг бир қисми “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” АЖ томонидан компенсация қилиниши мумкин

Ҳужжатлар

— паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат
— даромадлар тўғрисидаги маълумотлар (банкнинг электрон тизимлари орқали олиниши мумкин)
— тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича бизнес-режа
— таъминот бўйича ҳужжатлар
— ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги ҳужжат
— ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (белгиланган ҳолларда)
— автотранспорт воситасини олди-сотди шартномаси (автотранспорт воситаси сотиб олинганда)
— oilakredit.uz платформаси орқали юборилган ариза (зарур ҳолларда)

Банк қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Талаблар

Қарз олувчига қўйиладиган асосий талаблар

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
— мурожаат қилинган санада 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши (шу жумладан);
— давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;
— “Mahalla loyihasi” дастури доирасида кредит расмийлаштирилганда ариза oilakredit.uz платформаси орқали юборилиши;
— микрокредит ва ҳисобланган фоизларни қайтариш учун етарли даромад манбаига эга бўлиши;
— тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган бизнес-режага эга бўлиши;
— аввал олинган кредитлар ва микрокредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

Қўшимча

— охирги 24 ой учун кредит тарихи мажбурий тарзда ўрганилади;
— охирги 24 ой давомида 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик ҳолати 2 мартадан ортиқ мавжуд бўлса, микрокредит ажратиш рад этилади;
— қарз юкламаси кўрсаткичи (PDN) 50%дан ошмаслиги керак;
— фоиз харажатларининг бир қисми “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” АЖ томонидан белгиланган тартибда компенсация қилиниши мумкин;
— компенсация рад этилганда фоиз тўловлари қарз олувчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади;
— жорий қарздорлик тўлиқ сўндирилгандан сўнг микрокредитдан қайта фойдаланишга рухсат этилади.

Қўшимча шартлар

Микрокарз мақсади

• тадбиркорлик фаолиятини юритиш;
• йўловчи ташиш учун автотранспорт воситасини харид қилиш.


Микрокарз муддати

• 36 ойгача;
• 60 ойгача — автотранспорт воситасини харид қилиш учун.


Имтиёзли давр

• 3 ойгача;
• 6 ойгача — автотранспорт воситасини харид қилишда.


Микрокарз таъминоти

Тадбиркорлик фаолияти учун:

• жисмоний шахслар кафиллиги (2 нафаргача);
• кредит қайтмаслиги хатари бўйича суғурта полиси.

Автотранспорт воситаси харид қилинганда:

• харид қилинаётган автотранспорт воситаси гарови.


Таъминотга қўйиладиган талаблар

• микрокарз суммасининг камида 125%i;
• автотранспорт воситаси харид қилинганда — камида 133,3%i.


Қўшимча шартлар

• “Mahalla loyihasi” дастури доирасидаги аризалар oilakredit.uz платформаси орқали юборилади;
• компенсациядан фойдаланиш учун қарз олувчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва ижтимоий солиқ тўлаган бўлиши лозим;
• компенсация рад этилганда кредит фоизлари қарз олувчи томонидан мустақил равишда тўланади;
• жорий қарздорлик тўлиқ сўндирилгандан сўнг микрокарздан қайта фойдаланиш мумкин.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар