Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 196
  • Янгиланган сана: 21 Jul 2026, 14:09

“Мулк-улушдор” кредити

  • 197
  • Янгиланган сана: 21 Jul 2026, 14:09
  • 21 % дан бошлаб
    Фоиз ставкаси
  • Чекланмаган
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% дан бошлаб
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференциал график бўйича 12 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125 %dan
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой) / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
Фоиз ставкалари

Иш ҳақи лойиҳаси доирасида

Фоиз ставкаси — 22%

  • кредит муддати — 20 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Расмий ва норасмий даромадга эга жисмоний шахслар учун

Фоиз ставкаси — 21%

  • кредит муддати — 10 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Фоиз ставкаси — 22%

  • кредит муддати — 15 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Фоиз ставкаси — 24%

  • кредит муддати — 20 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Имтиёзли давр дифференциал тўлов жадвали танланган тақдирда қўлланилади.

Ҳужжатлар
Асосий қарздордан
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда ЯИДХП орқали электрон шаклда).

Охирги 6 ойдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотлар (банк томонидан электрон шаклда олиниши мумкин).

Зарур ҳолларда - ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида маълумотнома.

Қурилишга ҳисса қўшиш шартномаси.

Аукцион орқали харид қилинганда - ғолибликни ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Кредитни таъминлаш бўйича ҳужжатлар (зарур ҳолларда мустақил баҳолаш ҳисоботи).

Банк қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


Талаблар
Асосий қарз олувчи
Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Мурожаат санасида 18–60 ёш;

Етарли ва тасдиқланган даромад манбаи;

Жорий муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмас;

Қарз юкламаси — 50 % дан кўп эмас;

Сўнгги 24 ой кредит тарихи ўрганилади.

Биргаликда қарз олувчилар (5 нафаргача)
Ёш, даромад ва қарздорлик талаблари асосий қарз олувчига қўйилган талаблар билан бир хил.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун
Ўзини ўзи банд қилган шахс даромадини қуйидагилар билан тасдиқлайди:

охирги 6 ой ичида банк картаси/ҳисобрақамига тушган тушумлар;

давлат солиқ хизмати маълумотлари;

даромад декларацияси.

Даромад солиқлар чегирилган ҳолда ҳисобга олинади.
Ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади биргаликдаги қарз олувчи учун қабул қилинмайди.
Қўшимча шартлар

Кредитнинг мақсади

Қурилаётган кўп квартирали уйда улуш киритиш асосидаги шартнома бўйича хонадон сотиб олишни молиялаштириш.

Кредит фақат банк ва қурувчи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув тузилган объектлардан хонадон сотиб олиш учун ажратилади.

Кредитнинг максимал миқдори

  • Тошкент шаҳрида — 1,5 млрд сўмгача;

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 800 млн сўмгача.

Имтиёзли давр

Дифференциал тўлов жадвали танланганда — 12 ойгача.

Тўлов жадвали

  • аннуитет;

  • дифференциал.

Молиялаштириш манбаи

Банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари.

Қўшимча шартлар

  • қарз олувчининг кредитлар бўйича жорий муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги лозим;

  • қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг максимал қарз юкламаси 50 фоиздан ошмаслиги керак;

  • кредит ипотека субсидияси олувчи фуқароларга ажратилмайди.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар