Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 250
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 15:32

“Мулк-улушдор” кредити

  • 251
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 15:32
  • 21 % дан бошлаб
    Фоиз ставкаси
  • Чекланмаган
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% дан бошлаб
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференциал график бўйича 12 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125 %dan
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой) / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
Фоиз ставкалари

Иш ҳақи лойиҳаси доирасида

Фоиз ставкаси — 22%

  • кредит муддати — 20 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Расмий ва норасмий даромадга эга жисмоний шахслар учун

Фоиз ставкаси — 21%

  • кредит муддати — 10 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Фоиз ставкаси — 22%

  • кредит муддати — 15 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Фоиз ставкаси — 24%

  • кредит муддати — 20 йилгача;

  • имтиёзли давр — 12 ойгача.

Имтиёзли давр дифференциал тўлов жадвали танланган тақдирда қўлланилади.

Ҳужжатлар
Асосий қарздордан
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда ЯИДХП орқали электрон шаклда).

Охирги 6 ойдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотлар (банк томонидан электрон шаклда олиниши мумкин).

Зарур ҳолларда - ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида маълумотнома.

Қурилишга ҳисса қўшиш шартномаси.

Аукцион орқали харид қилинганда - ғолибликни ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Кредитни таъминлаш бўйича ҳужжатлар (зарур ҳолларда мустақил баҳолаш ҳисоботи).

Банк қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


Талаблар
Асосий қарз олувчи
Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Мурожаат санасида 18–60 ёш;

Етарли ва тасдиқланган даромад манбаи;

Жорий муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмас;

Қарз юкламаси — 50 % дан кўп эмас;

Сўнгги 24 ой кредит тарихи ўрганилади.

Биргаликда қарз олувчилар (5 нафаргача)
Ёш, даромад ва қарздорлик талаблари асосий қарз олувчига қўйилган талаблар билан бир хил.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун
Ўзини ўзи банд қилган шахс даромадини қуйидагилар билан тасдиқлайди:

охирги 6 ой ичида банк картаси/ҳисобрақамига тушган тушумлар;

давлат солиқ хизмати маълумотлари;

даромад декларацияси.

Даромад солиқлар чегирилган ҳолда ҳисобга олинади.
Ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади биргаликдаги қарз олувчи учун қабул қилинмайди.
Қўшимча шартлар
Кредит мақсади:

Қурилаётган кўп квартирали уйдан улушдорлик шартномаси асосида квартира харид қилишни молиялаштириш. Кредит фақат Банк ва қурувчи ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилган объектлар бўйича ажратилади.

Кредитнинг максимал суммаси:

  • Тошкент шаҳри — 1,5 млрд сўмгача;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар — 800 млн сўмгача.

Бошланғич бадал:
Квартира қийматининг камида 20 фоизи.

Имтиёзли давр:
Дифференциал тўлов жадвали бўйича 12 ойгача.

Тўлов жадвали:
Аннуитет ёки дифференциал.

Молиялаштириш манбаи:
Банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари.

Кредит таъминоти

Уй фойдаланишга топширилгунга ва квартира гаровга расмийлаштирилгунга қадар:
Қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтаси тақдим этилиши мумкин:

  • суғурта полиси;
  • жисмоний ва (ёки) юридик шахс кафиллиги;
  • кўчмас мулк шаклидаги қўшимча гаров.

Таъминот қиймати кредит суммасининг камида 125 фоизини, Банк билан алоқадор шахслар учун эса камида 130 фоизини ташкил этиши керак. Таъминотнинг етишмайдиган қисми учун суғурта полиси тақдим этилиши мумкин.

Уй фойдаланишга топширилиб, мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгандан сўнг:
Харид қилинаётган квартира Банк гаровига топширилади. Кредит суммаси квартира қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги керак.

Аввал тақдим этилган суғурта полисининг мақсади гаров мулкини суғурталашга ўзгартирилиши мумкин. Суғурта шартномаси Банк томонидан тасдиқланган шаклда кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.

Қўшимча шартлар:

  • кредит фақат Банк билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган объектлар бўйича ажратилади;
  • қарз олувчининг кредитлар бўйича жорий муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги керак;
  • қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак;
  • кредит ипотека субсидиясини олувчи фуқароларга ажратилмайди.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар