Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 190
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 16:17

"Yangi Toshkent" ipoteka

  • 191
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 16:17
  • 18 %
    Фоиз ставкаси
  • 380 млн сўмгача
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% дан бошлаб
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференсиал график бўйича 6 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125 %dan
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой) / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
Фоиз ставкалари

Фоиз ставкаси:

Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан — йиллик 18 %, қатъий ставка.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан:

  • квартира Банк гаровига расмийлаштирилгунга қадар — йиллик 18 %;
  • квартира гаровга расмийлаштирилгандан сўнг — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4 фоиз банди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайганда кредит бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда камаяди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ошганда кредит бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг квартира 30 кун ичида Банк гаровига топширилмаса, гаров расмийлаштирилгунга қадар йиллик 27 % ставка қўлланилади.

Ҳужжатлар

Қарз олувчи қуйидагиларни тақдим этади:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • даромадларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар. Маълумотлар Банк томонидан тегишли ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олиниши мумкин;
  • уй-жой қурилишида улушдорлик асосида иштирок этиш шартномаси — зарур ҳолларда;
  • квартира аукцион орқали харид қилинганда — аукционда ғолиб бўлганлик ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • гаров тақдим этилганда — кредит таъминотига оид ҳужжатлар.

Қўшимча:

  • мижоз ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий гувоҳномани тақдим этган тақдирда, қўшимча равишда паспорт нусхаси тақдим этилади;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар учун зарур ҳолларда ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилади;
  • аризани кўриб чиқиш жараёнида Банк қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча ҳужжатларни сўрашга ҳақли.
Талаблар

Асосий талаблар

Қарз олувчи ёки биргаликда қарз олувчи қуйидаги талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши мумкин:

  • мурожаат қилинган санада 18 ёшдан 60 ёшгача, шу жумладан;
  • кредитни сўндириш учун етарли доимий даромад манбаига эга бўлиши;
  • амалдаги кредитлар, микроқарзлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
  • ушбу дастур доирасида ипотека кредити биринчи марта расмийлаштирилиши. 2024-йил 1-майгача олинган кредитлар ҳисобга олинмайди;
  • квартира қийматининг камида 20 фоизи миқдорида бошланғич бадалга эга бўлиши;
  • қарз юки кўрсаткичи тасдиқланган даромаднинг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

5 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилиш мумкин.

Банк охирги 24 ойлик кредит тарихини ўрганади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун

2026-йил 1-апрелдан бошлаб «Yangi Toshkent» кредит маҳсулоти бўйича кредит расмийлаштирилганда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқлаши керак:

  • 2026-йилда — охирги 1 йил учун;
  • 2027-йилда — охирги 2 йил учун;
  • 2028-йилдан бошлаб — охирги 3 йил учун.
Қўшимча шартлар

Кредит мақсади:
Yangi Toshkent лойиҳаси доирасида бирламчи бозорда кўп квартирали уй қурилишида улушдорлик асосида квартира қурилишини молиялаштириш.

Кредитнинг максимал суммаси:
1 млрд сўмгача.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан:

  • Тошкент вилояти учун — 380 млн сўмгача;
  • Тошкент шаҳри учун — 480 млн сўмгача.

Квартира қийматининг қолган қисми кредит маҳсулоти шартларига мувофиқ Банк маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.

Бошланғич бадал:
Уй-жой қийматининг камида 20 фоизи.

Аукцион орқали амалга оширилган тўлов бошланғич бадал сифатида ҳисобга олиниши мумкин.

Кредит муддати:
20 йилгача.

Имтиёзли давр:
Дифференциал тўлов жадвали бўйича 6 ойгача.

Фоиз ставкаси:

Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан — йиллик 18 %, қатъий ставка.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан:

  • квартира Банк гаровига расмийлаштирилгунга қадар — йиллик 18 %;
  • квартира гаровга расмийлаштирилгандан сўнг — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4 фоиз банди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайганда кредит бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда камаяди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ошганда кредит бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг квартира 30 кун ичида Банк гаровига топширилмаса, гаров расмийлаштирилгунга қадар йиллик 27 % ставка қўлланилади.

Тўлов жадвали:

  • аннуитет;
  • дифференциал.

Кредит таъминоти:

Уй фойдаланишга топширилгунга ва мулк ҳуқуқи расмийлаштирилгунга қадар харид қилинаётган квартирага бўлган талаб қилиш ҳуқуқи таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин.

Банк фойдасига ипотека расмийлаштирилгунга қадар қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтаси тақдим этилиши мумкин:

  • суғурта полиси;
  • жисмоний ва (ёки) юридик шахс кафиллиги;
  • кўчмас мулк гарови.

Квартира Банк гаровига топширилгандан сўнг суғурта полисининг мақсади гаров мулкини суғурталашга ўзгартирилиши мумкин.

Суғурта шартномаси кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.

Таъминотга қўйиладиган талаблар:

  • кредит суммаси гаров мулки қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги керак;
  • таъминот қиймати кредит суммасининг камида 125 фоизини ташкил этиши керак;
  • Банк билан алоқадор шахслар учун таъминот қиймати кредит суммасининг камида 130 фоизини ташкил этиши керак. Кредитнинг таъминланмаган қисми учун суғурта полиси тақдим этилиши мумкин.



Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар