Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 249
  • Янгиланган сана: 7 Oct 2026, 12:25

"Yangi Toshkent" ipoteka

  • 250
  • Янгиланган сана: 7 Oct 2026, 12:25
  • 18 %
    Фоиз ставкаси
  • 380 млн сўмгача
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% дан бошлаб
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференсиал график бўйича 6 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125 %dan
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой) / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
Фоиз ставкалари

Фоиз ставкаси

Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан — йиллик 18% (ўзгармас ставка).

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан, хонадон Банк ҳисобига гаровга қўйилгандан сўнг:

  • барча мижозлар учун — Марказий банкнинг асосий ставкаси + 3 фоиз;

  • иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлар учун — Марказий банкнинг асосий ставкаси + 2,5 фоиз.

Ўзгарувчан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилганда мутаносиб равишда камаяди, оширилганда эса ўзгаришсиз қолади.

Фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳужжатлар

Қарз олувчи қуйидагиларни тақдим этади:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • даромадларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар. Маълумотлар Банк томонидан тегишли ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олиниши мумкин;
  • уй-жой қурилишида улушдорлик асосида иштирок этиш шартномаси — зарур ҳолларда;
  • квартира аукцион орқали харид қилинганда — аукционда ғолиб бўлганлик ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • гаров тақдим этилганда — кредит таъминотига оид ҳужжатлар.

Қўшимча:

  • мижоз ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий гувоҳномани тақдим этган тақдирда, қўшимча равишда паспорт нусхаси тақдим этилади;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар учун зарур ҳолларда ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилади;
  • аризани кўриб чиқиш жараёнида Банк қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча ҳужжатларни сўрашга ҳақли.
Талаблар

Асосий талаблар

Қарз олувчи ёки биргаликда қарз олувчи қуйидаги талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши мумкин:

  • мурожаат қилинган санада 18 ёшдан 60 ёшгача, шу жумладан;
  • кредитни сўндириш учун етарли доимий даромад манбаига эга бўлиши;
  • амалдаги кредитлар, микроқарзлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
  • ушбу дастур доирасида ипотека кредити биринчи марта расмийлаштирилиши. 2024-йил 1-майгача олинган кредитлар ҳисобга олинмайди;
  • квартира қийматининг камида 20 фоизи миқдорида бошланғич бадалга эга бўлиши;
  • қарз юки кўрсаткичи тасдиқланган даромаднинг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

5 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилиш мумкин.

Банк охирги 24 ойлик кредит тарихини ўрганади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун

2026-йил 1-апрелдан бошлаб «Yangi Toshkent» кредит маҳсулоти бўйича кредит расмийлаштирилганда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқлаши керак:

  • 2026-йилда — охирги 1 йил учун;
  • 2027-йилда — охирги 2 йил учун;
  • 2028-йилдан бошлаб — охирги 3 йил учун.
Қўшимча шартлар

Мақсади

Кредит мақсади

Янги Тошкент лойиҳаси доирасида бирламчи бозордаги кўп қаватли уй-жойдан улуш асосида хонадон харид қилишни молиялаштириш.

Кредитнинг максимал миқдори

Кредитнинг максимал миқдори

1 млрд сўмгача:

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан Тошкент вилояти учун — 330 млн сўмгача;

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри учун — 420 млн сўмгача.

Хонадон қийматининг қолган қисми Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бошланғич бадал

Бошланғич бадал

Уй-жой қийматининг камида 20%.

Аукцион орқали амалга оширилган тўловлар бошланғич бадал сифатида ҳисобга олиниши мумкин.

Кредитнинг максимал муддати

Кредитнинг максимал муддати

20 йилгача.

Имтиёзли давр

Имтиёзли давр

Дифференциал тўлов жадвали бўйича 6 ойгача.

Фоиз ставкаси

Фоиз ставкаси

Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан — йиллик 18% (ўзгармас ставка).

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан, хонадон Банк ҳисобига гаровга қўйилгандан сўнг:

  • барча мижозлар учун — Марказий банкнинг асосий ставкаси + 3 фоиз;

  • иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлар учун — Марказий банкнинг асосий ставкаси + 2,5 фоиз.

Ўзгарувчан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилганда мутаносиб равишда камаяди, оширилганда эса ўзгаришсиз қолади.

Фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади.

Тўлов жадвали

Тўлов жадвали

  • аннуитет;

  • дифференциал.

Таъминот

Таъминот

Уй-жой фойдаланишга топширилиб, кредит ҳисобига молиялаштирилган (сотиб олинган) хонадонга бўлган ҳуқуқ юзага келгандан сўнг, ушбу хонадон кредит таъминоти сифатида қабул қилинади. Ушбу шарт кредит шартномасининг тегишли бандида кўрсатилиши лозим. Хонадон Банк фойдасига гаровга қабул қилингунга қадар қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтаси қабул қилиниши мумкин:

  • суғурта полиси;

  • жисмоний ва/ёки юридик шахс кафиллиги;

  • кўчмас мулк;

  • қарз олувчи ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси ўртасида тузилган турар-жой мажмуаси қурилишида улушли иштирок этиш шартномаси бўйича талаб қилиш (мулк) ҳуқуқи.

Талаб қилиш (мулк) ҳуқуқи таъминот сифатида қабул қилинганда, кредит ажратилишидан олдин Банк ва мижоз ўртасида талаб қилиш (мулк) ҳуқуқи гарови шартномаси расмийлаштирилиши, белгиланган тартибда кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши ва гаров реестрига ёзув киритилиши лозим.

Талаб қилиш (мулк) ҳуқуқи қабул қилинганда, қўшимча равишда кўп қаватли турар-жой қурувчиси ёки буюртмачиси бўлган юридик шахснинг камида 125% миқдоридаги кафиллиги қабул қилиниши лозим. Банк билан алоқадор шахслар учун кафиллик миқдори камида 130% бўлиши керак. Кафил корхонанинг молиявий ҳолатини ўрганиш талаб этилмайди.

Барча кредитлар бўйича ҳамкорлик доирасидаги кафиллик шартномасига асосан умумий кафиллик тақдим этилади.

Бунда, кредитнинг гаровга нисбати 80%дан ошмаслиги, яъни таъминот миқдори кредит суммасининг камида 125%ини ташкил этиши лозим. Банк билан алоқадор шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича таъминот миқдори кредит суммасининг камида 130%ини ташкил этиши лозим. Таъминот етмаган қисмига суғурта полиси тақдим этилиши мумкин.

Хонадон Банк гаровига қабул қилингандан сўнг суғурта полисининг мақсади гаров мулкини суғурталашга ўзгартирилиши мумкин.

Суғурта шартномаси кредитнинг тўлиқ муддатига тузилади.

Юридик шахс кафиллиги

Юридик шахс кафиллиги

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасасининг кафиллиги тақдим этилади.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар