Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 3621
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 10:40

«Авто имкон» автокредити

  • 3622
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 10:40
  • 20-22 %
    Фоиз ставкаси
  • Йўқ
    Энг кам миқдори
  • 60 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): камида 25 %
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 3 ойгача
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): кредит миқдорининг 125% дан кам эмас
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
Фоиз ставкалари

20 % — кредит муддати 12 ойгача


21 % — кредит муддати 36 ойгача


22 % — кредит муддати 60 ойгача


Ҳужжатлар
Қарз олувчи учун:
  1. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
  2. Даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар.
  3. Автомобил олди-сотди шартномаси.
  4. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома — зарур ҳолларда.
  5. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатлар.

Биргаликда қарз олувчи учун:

  1. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
  2. Даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар.
  3. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатлар.
Талаблар

Қарз олувчига қўйиладиган талаблар

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.
  • Мурожаат қилинган санада 18 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаслиги.
  • Доимий иш жойи ёки қонунчиликда тақиқланмаган, тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши.
  • Муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги.
  • Тўловга қобилиятлилик талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, аввал олинган кредитлар ва тақдим этилган кафилликлар мавжуд бўлишига йўл қўйилади.
  • Қарз юки кўрсаткичи — 50 фоиздан ошмаслиги керак.
  • Истеъмол кредитлари ва (ёки) микроқарзлар бўйича асосий қарзнинг жами суммаси ўртача ойлик даромаднинг 8 бараваридан ошмаслиги керак.
  • 3 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилиш мумкин.

Қўшимча

Қарз олувчининг ўртача ойлик даромади даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар асосида аниқланади.

Мавсумий ишловчилар учун охирги 6 ойнинг камида 3 ойидаги даромадлар ҳисобга олиниши мумкин.


Қўшимча шартлар

Кредит мақсади:
Бирламчи бозорда M1, M2 ва N1 тоифаларига кирувчи янги автомобилни харид қилиш, шунингдек суғурта полиси қийматини тўлаш.

Кредит суммаси:
800 млн сўмгача.

Кредит муддати:
60 ойгача.

Кредит валютаси:
Миллий валюта — сўм.

Имтиёзли давр:
Дифференциал тўлов жадвали бўйича 3 ойгача.

Бошланғич бадал:
Автомобилнинг олди-сотди шартномасида кўрсатилган қийматининг камида 25 фоизи.

Тўлов жадвали:
Аннуитет ёки дифференциал.

Таъминот:
Харид қилинаётган автомобил гарови.

Қўшимча талаблар

  • Кредит бирламчи бозорда янги автомобил харид қилиш учун ажратилади.
  • Кредит маблағлари автомобил олди-сотди шартномаси асосида сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.
  • Кредит маблағлари босқичма-босқич ажратилиши мумкин.
  • Кредитнинг қолган қисми ажратилгунга қадар автомобил VIN-рақами бўйича тақиқ остига қўйилиши ёки гаров сифатида расмийлаштирилиши керак.
  • Кредит маҳсулоти паспортида назарда тутилган ҳолларда дастлабки аванс тўловига йўналтириладиган кредит қисми бундан мустасно, автомобилни таъминот сифатида расмийлаштирмасдан кредит ажратишга йўл қўйилмайди.
  • Автомобил қарз олувчи номига расмийлаштирилгандан сўнг белгиланган тартибда Банк гаровига топширилиши керак.
  • Суғурта шартномаси ва суғурта полиси кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.
  • Кредит ҳисобидан харид қилинаётган автомобил гаровга расмийлаштирилгунга қадар кредит таъминоти сифатида суғурта полиси тақдим этилиши мумкин.
  • Автомобил гаровга топширилгандан сўнг суғурта полиси гаров мулкини суғурталаш полиси билан алмаштирилиши керак.
  • Кредит суммаси гаровга қўйиладиган автомобил қийматининг 75 фоизидан ошмаслиги керак.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар