Кредит муддати | Фоиз ставкаси | Бошланғич бадал
6 ойгача | 20 % | 25 % дан
12 ойгача | 21 % | 25 % дан
24 ойгача | 23 % | 25 % дан
36 ойгача | 24 % | 25 % дан
48 ойгача | 24,5 % | 25 % дан
60 ойгача | 24,8 % | 25 % дан
• паспорт ёки ID-карта
(шу жумладан YaIDXP орқали электрон шаклда);
• даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
• бирламчи бозордан автомобил сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси.
Банк қонунчилик талаблари ва ўз ички тартибларига мувофиқ қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус шартлар
Кредит қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилганда ажратилади:
• давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтилган бўлиши;
• банк ҳисобварағига (картасига) камида 6 ой давомида узлуксиз тушумлар мавжуд бўлиши;
• биргаликда қарз олувчи жалб этилишига рухсат этилади;
• ушбу кредит маҳсулоти бўйича аввалги қарздорлик тўлиқ сўндирилган тақдирда, қайта фойдаланиш мумкин.
Қарз олувчи / биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
• мурожаат қилинган вақтда 18 ёшга тўлган ва кредит тўлиқ сўндириладиган вақтда 70 ёшдан ошмаган бўлиши;
• тасдиқланган даромадлар / тушумларга эга бўлиши;
• муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
• қарз юки кўрсаткичи 50 % дан ошмаслиги;
• 3 нафаргача биргаликда қарз олувчи жалб этилишига рухсат этилади.
Даромадларни тасдиқлаш
Ўртача ойлик даромадни ҳисоблашда камида сўнгги 6 ой давомида олинган қуйидаги даромадлар инобатга олинади:
• иш ҳақи;
• пенсия тўловлари ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари;
• банк ҳисобварақларига тушган маблағлар;
• фоизлар, дивидендлар ва мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;
• якка тартибдаги тадбиркорлар учун — асосий ҳисобварақдаги тушумларнинг 20 %
(ҳисобварақ Банк тизимида бўлиши шарт).
• Автомобил гаровга қабул қилинмагунга қадар кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурта полиси тақдим этилиши шарт.
• Автомобил давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг у VIN-код асосида Банк гаровига қабул қилинади.
• Гаров суғуртаси кредитнинг тўлиқ муддатига расмийлаштирилади.
• VIN-код асосида тақиқ ўрнатилмасдан кредит ажратилишига йўл қўйилмайди.
Қўшимча шартлар
• Кредит фақат янги автомобиллар — жорий ёки ўтган календар йилида ишлаб чиқарилган транспорт воситалари учун ажратилади.
• Автомобил давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг белгиланган тартибда Банкка гаровга тақдим этилиши лозим.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.