Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 2
  • Янгиланган сана: 28 May 2024, 10:18

Кредитлар

Кредит миқдори
Ҳар қандай миқдор
сўм
Муддати
Барчаси
Банк
Ипотека кредитининг мақсади
Барчаси
Сўндириш усули
Барчаси
Оралиқ тўловларнинг даврийлиги
Барчаси
Имтиёз даврининг мавжудлиги
Барчаси
Таъминотнинг мавжудлиги
Барчаси
Ажратиш шакли
Барчаси
Таъминот тури
Барчаси


Саралаш:
фоизи бўйича
Саралаш турини танланг
  • фоизи бўйича
  • янгилиги бўйича
  • оммабоплиги бўйича
Саралаш:
  • фоизи бўйича
  • янгилиги бўйича
  • оммабоплиги бўйича
  • 17% дан
    Фоиз ставкаси
  • 420млн сўм
    Миқдоргача
  • 20 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 oy (differensial toʼlovi usulida)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): кредит миқдорининг 100%дан кам эмас

17%

Dastlabki toʻlov bilan 50%dan

Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 3%



18%

Dastlabki toʻlov bilan 15%dan

Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 4%







17%

Dastlabki toʻlov bilan 15%dan

Yillik stavka: Markaziy bankning asosiy stavkasi + 3%






  1. Паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим етган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб етилади;
  2. Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар/електрон маълумотлар (банкнинг електрон дастури орқали ҳам олиниши мумкин);
  3. “Ўзини ўзи банд қилган шахс” маълумотномаси (зарур ҳолларда);
  4. Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун олди-сотди шартнома ва унга илова қилинган уй жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси (ҳоким қарори / кадастр ҳужжатлари);
  5. Ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш назарда тутилган ҳолларда “Субсидия хабарномаси” (зарур ҳолларда);
  6. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш Комиссиясининг уй-жойга муҳтож хотин-қизлар бўйича қабул қилган қарори. (зарур ҳолларда).
  7. Шунингдек, қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

  • Kredit olish uchun murojaat qilgan kunida 18 yoshga to'lgan va 60 yoshdan oshmagan O'zbekiston Respublikasi fuqarosi;
  • Qarz yuki ko‘rsatkichi, ya’ni qarz oluvchi va birgalikda qarz oluvchining barcha kredit va kafilliklari bo‘yicha o‘rtacha oylik to‘lovlari miqdorining o‘rtacha oylik daromadiga nisbati 70 foizdan yuqori bo‘lmasligi;
  • Avvalgi olingan kreditlar va boshqa majburiyatlari bo‘yicha muddati o‘tgan qarzdorligi mavjud bo‘lmasligi;
  • Kamida 6 oy davomida doimiy daromadga ega ekanligi;
  • Daromadlari to‘g‘risidagi hujjatlar (bank xodimi tomonidan Crobs dasturi orqali elektron ma'lumotlar olinadi).
  • - qarz oluvchi va birgalikda qarz oluvchilarning qarz yuki ko'rsatkichi belgilangan me’yordan yuqori bo’lganda, ularning bank oldidagi qarz majburiyatini ta’minlash yuzasidan yuridik shaxslar kafilligi qabul qilinishi va yuridik shaxsning yillik sof foydasini 50 foizi qarz oluvchining qarz yuki ko'rsatkichini hisoblashda qo’shilishi mumkin;
    - xonadon sotib olishda boshlang’ich badal miqdori kamida 40 foizni shakllantirgan oʼzini oʼzi band qilgan shaxs sifatida roʼyxatdan oʼtgan rasmiy daromadga ega bo‘lmagan jismoniy shaxslarga ularning bank kartasi aylanmasi, ijara, kommunal va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa xarajatlarini inobatga olgan holda ipoteka krediti ajratilishi mumkin. Bunda, qarz oluchining qarz yuklamasi oʼzini oʼzi band qilgan fuqaro tomonidan tasdiqlangan bir oylik oʼrtacha daromad va xarajatlari toʼgʼrisidagi maʼlumotoma asosida skoring qilinadi. (subsidiya xabarnomasi asosida ajratiladigan ipoteka kreditlari bundan mustasno).
    • 18%
      Фоиз ставкаси
    • 400 млн сўм
      Миқдоргача
    • 240 ой
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 26%;
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
    • Имтиёз даврининг муддати: йўқ
    • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): сотиб олинаётган уй-жой гарови; таъминланаётган уй жой гарови
    -18% бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун; 

    паспорт (ИД карта), олди-сотди шартнома, таʼминот ҳужжатлари, кадастр ҳужжатлари, баҳолаш далолатномаси (иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун), ЭСМС (екология) чеклисти
    Қарз олувчини (биргаликда қарз олувчи) о‘ртача ойлик даромади 15 млн.со‘мдан ошмаслиги шарт. 
    Қарз юки 50 фоиздан ошса кредит ажратилмайди охирги 6 ой узлуксиз ишлаган бо‘лиши шарт
    -уй-жой сотиб олиш учун 400 млн.со‘мдан ошмаган миқдорда; -хонадони таъмирлаш (ремонт) учун (80 млн.со‘мдан ошмаган миқдорда) 
    -120 ойдан 240 ойгача (бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун);
     
    • 17,5%
      Фоиз ставкаси
    • 400 млн сўм
      Миқдоргача
    • 20 йилгача
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 25%
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
    • Имтиёз даврининг муддати: мавжуд эмас
    • Ажратиш шакли: Банк картасига ўтказиш / Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125%
    Йиллик фоиз ставкаси - 17,5%
    • Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг паспорт (ИД картаси);
    • Қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки
      олди-сотди шартномаси (уй-жой сотиб олишда);
    • Махсус лицензияга ега мустақил баҳоловчи ташкилотнинг турар-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи (иккиламчи уй бозордан турар-жой сотиб олиш);
    • Таъминот хужжатлари;
    • Кадастр хужжатлари.

    • Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг бир ойлик ўртача даромади 15 млн.сўмдан ошмаслиги лозим;
    • Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчилар бир манзилда доимий рўйхатдан ўтган бўлишлари лозим;
    • Гаровга қўйилаётган мулк кредит ажратилишидан олдин кредит муддатига мутаносиб равишда банк фойдасига суғурта шартномаси имзоланиши шарт.
    • 17,5%
      Фоиз ставкаси
    • 420,0 млн сўм
      Миқдоргача
    • 20 йил
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15 %
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
    • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
    • Ажратиш шакли: Банк картасига ўтказиш / Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125% кам бўлмаган миқдорда
    Расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун:
    • 15% бошланғич тўловни тўлашда - йиллик 18%;
    • 40% бошланғич тўловнинг тўлашда - йиллик 17,5%.
    Расмий даромади бўлмаган жисмоний шахслар учун:
    • 40% бошланғич тўловни тўлашда - йиллик 18%.
    • Паспорт/ID карта;

    • Қарздор ва ҳамқарз олувчининг даромадлари тўғрисида маълумотнома (зарур бўлса);

    • Бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш бўйича қурилиш пудрат ташкилоти билан имзоланган шартнома;

    • Қарз олувчи номига очилган омон ҳисоб рақамда бошланғич бадал шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси; 

    • Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш бўйича махсус лисензияга эга бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза ҳулосаси.

    Қарз олувчига қўйиладиган талаблар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, 18 ёшдан 60 ёшгача.

    Сотиб олинаётган уй-жойнинг ўзи гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

    Кредитнинг максимал миқдори:

    • Вилоятларда: 330,0 млн.сўм;
    • Тошкент шаҳрида: 420,0 млн. сўмгача.

    Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олган шахслар учун

    • Дастлабки бадал қийматидан қатъий назар 30,0 млн. сўм миқдорида субсидиялар ажратилади.
    • Дастлабки беш йил мобайнида фоиз ставкасининг 12 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

    Дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошмаган тақдирда тўланади.

     



    • 17,5-18%
      Фоиз ставкаси
    • 420 млн сўм
      Миқдоргача
    • 20 йил
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15%-40%
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
    • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
    • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125%
    1) Бошланғич тўлов - 15%
    Йиллик фоиз ставкаси - 18%

    2) Бошланғич тўлов - 30%
    Йиллик фоиз ставкаси - 17,5%

    3) Бошланғич тўлов - 40%
    Йиллик фоиз ставкаси - 18%
    Уй-жой сотиб олиш учун;
    •  қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг паспорти (ID картаси)
    •  даромади тўғрисидаги маълумот ФЖБПТТдан олинади
    •  олди-сотди шартнома нусхаси
    •  агар олинган бўлса субсидия хабарномаси.

    Қарз олувчи кредит олиш бўйича мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши керак
    • Квартиралар сотиб олиш учун кредитлар ажратиш миқдори:                       
           1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 330 000 000 сўмгача;
           2. Тошкент шаҳри учун 420 000 000 сўмгача;

    • Расмий даромадга эга бўлмаганлар:
              Бошланғич бадал суммаси уй-жой миқдорининг камида 40 фоиз ва ундан юқори бўлганда ўзини-ўзи банд шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва/ёки
              банк
    карта айланмасига эга бўлган қарз олувчилар учун расмий даромад талаб этилмайди ҳамда мижознинг қарз юки ҳисобга олинмайди.
    • Имтиёзли шарт:
              Кўп қаватли уйдан хонадон харид қилсангиз, уй-жой гаров суғуртаси учун харажат қилишингиз талаб этилмайди.
     
    • 17%
      Фоиз ставкаси
    • 416 млн сўм
      Миқдоргача
    • 20 йилгача
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15%
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
    • Имтиёз даврининг муддати: 6 ойгача
    • Ажратиш шакли: Нақд пул / Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
    • Тошкент шаҳрида – 17%
    • Бошқа ҳудудларда – 17%
    • Аризачи ёки кафил шахснинг паспорти
    • Бошланғич бозорда уй-жой сотиб олиш учун олди-сотди шартномаси
    • Аризачи ва Кафил шахснинг даромадлари тўғрисида маълумотнома, охирги 12 ой учун
    • Субсидия бериш тўғрисидаги маълумотнома, агар мавжуд бўлса
    • Бошланғич тўлов – 15%
    • Кредит муддати – 20 йилгача
    • Имтиёзли давр – 6 ойгача (мижознинг хоҳишига қараб)
    • Кредитни тўлаш усули – аннуитет ва дифференсиал
    Кредит миқдори – уй-жой қийматининг (уй-жойнинг ҳисобланган қиймати) 85% дан ошмаган миқдорда:

    • Тошкент шаҳрида 416,0 mln.so ъ мдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 327,25 mln.so ъ мдан ортиқ бўлмаган миқдорда.

    Фоиз ставкаси:

    • Тошкент шаҳрида – 17%
    • Бошқа ҳудудларда – 17% 
    • Бошланғич тўлов – 15%
    • Кредит муддати – 20 йилгача
    • Имтиёзли давр – 6 ойгача (мижознинг хоҳишига қараб)
    • Кредитни тўлаш усули – аннуитет ва дифференсиал

    Кредит таъминоти:

    Бирламчи бозордан квартира сотиб олишда:

    • Кредит ҳисобига сотиб олинаётган квартира;
    • Учинчи шахс кафиллиги ёки кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш суғурта полиси (сотиб олинаётган квартира кредитнинг 125 фоизини қопламаган тақдирда талаб етилади).

    Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилишда:

    • якка тартибда қуриладиган (реконструкция қилинадиган) уй-жой гарови ёки бошқа таъминот. 

    Агар кредит олиш вақтида бошқа таъминот тури тақдим етилган бўлса, уй-жой қурилиши (реконструкция қилиниши) якунланиб кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг кредит бўйича таъминот ушбу уй-жойнинг ипотекасига алмаштирилади
    • 18%
      Фоиз ставкаси
    • 120 млн. сўм
      Миқдоргача
    • 20 йилгача
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): -
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
    • Имтиёз даврининг муддати: 6 ойгача
    • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
    Бошланғич бадалнинг энг кам миқдори 

    Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (таъмирлаш/реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорда пул кўринишида мижознинг ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилади. 

    Фоиз ставкаси 

    Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада
    а) ИД карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, ИД карта ёки паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;

    б) даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар (даромадга эга бўлмаган шахслар бундан мустасно)/электрон маълумотлар;

    д) якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) тасдиқловчи ҳужжат;

    э) уй-жой қуришга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжати;

    ф) пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш / қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш / ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);

    г) қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
    а) ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
    б) қарз юки кўрсаткичи (ипотека кедити бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия бериш назатда тутилган ҳолларда мазкур субсидияни ҳисобга олган ҳолда) 70 фоиздан юқори бўлмаслиги (даромадга эга бўлмаган шахслар бундан  мустасно);
    д) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида банк ва бошқа кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
    э) якка тартибдаги уй-жой қуриш (қайта қуриш) учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.
    Ипотека кредити маблағлари ер участкаси ёки кадастр ҳужжатлари бор фуқароларга берилади, яъни кредит олмоқчи бўлган шахс билан ер участкаси эгаси бир шахс бўлиши шарт (эр-хотин бундан мустасно).
    ф) қарз олувчи ипотека кредитларидан биринчи маротаба фойдаланаётган бўлиши. Бунда, қарз олувчи томонидан 2024-йил 1-майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди

    “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси


    Бунда, қарз олувчи доимий даромадга эга бўлиши ёки расмий даромадга эга бўлмаслиги мумкин.

    • 18%
      Фоиз ставкаси
    • 415 500 000 сўм
      Миқдоргача
    • 20 йил
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15%
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
    • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
    • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 85%
    18%
    фуқаролик пасспорти ёки идентификация ИД картаси ёхуд янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси; бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси (бирламчи бозордан хонадон сотиб олишда қарз олувчи томонидан бошланғич бадал маблағлари тўғридан тўғри пудрат ташклилоти ҳисобварағига ўтказилган ҳолларда, пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат); қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси; расмий манбалардан мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган тақдирда, қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда, ишлаган давр учун, бироқ 4 ойдан кам бўлмаган муддатда) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотнома; уй-жой бузилишига тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома
    мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган бўлиши ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши; ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш имкониятига эга бўлиши; бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши; кредит ташклилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги; давлат дастурлари бўйича ипотека кредитлари олмаган бўлиши
    Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари: иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (узлуксиз, камида охирги 3 ой); ёшга доир пенсия тўловлари;фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари
    • 18%
      Фоиз ставкаси
    • 120 млн сўм
      Миқдоргача
    • 20 йил
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15%
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
    • Имтиёз даврининг муддати: 6 oygacha
    • Ажратиш шакли: Банк картасига ўтказиш / Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -


    18 % (MB stavkasi + 4 %)

    • Pasport yoki pasport o‘rnini bosuvchi hujjat. Mijoz harbiy xizmatchilar uchun harbiy guvohnomasini taqdim etgan taqdirda, pasport nusxasi ham talab etiladi;
    • Daromadlari to‘g‘risidagi ma’lumotlar/elektron ma’lumotlar (bankning elektron dasturi orqali ham olinishi mumkin);
    • Kambag‘allikdan chiqarish dasturiga kiritilgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj bo‘lgan fuqaroga taqdim qilingan “Mahalla yettiligi” tavsiyanomasi;
    • Yakka tartibdagi uy-joy qurilish, rekonstruksiya qilish va ta’mirlash uchun yer uchastkasiga bo‘lgan huquqni (doimiy foydalanish, meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi) tasdiqlovchi hujjat;
    • Yakka tartibdagi uy-joy qurilish, rekonstruksiya qilish va ta’mirlash uchun qurishga qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlangan loyiha smeta hujjati (bunda loyiha-smeta hujjatlarini kelishmasdan uy-joy qurish va rekonstruksiya qilish taqiqlanadi);
    • Pudrat tashkiloti bilan qurilish, rekonstruksiya qilish va ta’mirlash ishlarini bajarish bo‘yicha shartnoma va/yoki Qurilish materiallari sotib olish bo’yicha oldi-sotdi shartnoma;
    • Garovga olinayotgan mulkning real bozor bahosi yuzasidan mustaqil baholovchi tashkilot hisoboti;
    • Ipoteka kreditining boshlang‘ich badali va foizlarning bir qismi O‘zbekiston Respublikasi Davlat byudjeti mablag‘lari hisobidan qoplab berish nazarda tutilgan hollarda “Subsidiya xabarnomasi”;
    • Shuningdek, kredit hujjatlarini o‘rganish jarayonida qonunchilikda ko‘rsatilgan boshqa tegishli hujjatlar ham talab qilinishi mumkin.
    • ipoteka krediti olish uchun murojaat qilgan kunida 18 yoshga to‘lgan va 60 yoshdan oshmagan (60 yosh ham kiradi) bo‘lishi;
    • doimiy ish joyiga, shaxsiy yordamchi yoki dehqon xo‘jaligidan yoxud yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyatidan doimiy daromadga, shuningdek ipoteka krediti bo‘yicha hisoblangan foizlarni va asosiy qarzni to‘lov jadvaliga muvofiq har oyda to‘lash uchun еtarli bo‘lgan qonun hujjatlarida taqiqlanmagan va hujjatlar bilan tasdiqlangan boshqa daromad manbaiga ega bo‘lishi;
    • qarz oluvchi Dastur doirasida ajratiladigan ipoteka kreditlaridan birinchi marotaba foydalanayotgan bo‘lishi. Bunda, qarz oluvchi tomonidan 2024-yil 1-mayga qadar olingan kreditlar hisobga olinmaydi;
    • “Mahalla yettiligi” tavsiyasi asosida Kambag‘allikdan chiqarish dasturiga kiritilgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj bo‘lgan O‘zbekiston Respublikasi fuqarosi.
    -
    • 18%
      Фоиз ставкаси
    • 33 млн сўм
      Миқдоргача
    • 20 йилгача
      Муддати
    • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши
    • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
    • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
    • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
    • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
    • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
    • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
    18%

     1) ID карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, ID карта ёки паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;

    2)  даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар/электрон маълумотлар;

     3) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

    4) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуришга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;

     5)пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш / қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш / ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);

    6) қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин
    а) кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
    б) “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган) бўлиши лозим;
    в) даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёҳуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида тақиқиланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
    г) қарз юки кўрсаткичи қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 70 фоизидан юқори бўлмаслиги;
    д) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
    е) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида қарз олувчининг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
    ж) илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда уй-жой билан таъминлаш бўйича бошқа ёрдам олмаган бўлиши;
    з) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ер участкасига умрбод эгалик қилиш ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.

    Қарз олувчининг кредитни қайтариш бўйича мажбурияти таъминоти сифатида ажратилган кредитларнинг муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорлигини қоплаб бериш шарти билан қуйидагилар тақдим этилади:

    “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзанди учун – “Саховат ва кўмак” жамғармасининг кафиллиги;

    “Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзандлари учун – “Аёллар дафтари” жамғармасининг кафиллиги;

    “Ёшлар дафтари” га киритилган янги турмуш қурган ёшлар учун – “Ёшлар дафтари” жамғармасининг кафиллиги.

    Мазкур бандда назарда тутилган кафилликлар тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилади.  

    Кредит калькулятори

    Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

    Кўп бериладиган саволлар