Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 9
  • Янгиланган сана: 19 Oct 2026, 11:54

Kumushkon Residence ипотека

  • 4
  • Янгиланган сана: 19 Oct 2026, 11:54
  • йиллик 18 %
    Фоиз ставкаси
  • Белгиланмаган.
    Энг кам миқдори
  • 15 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизи.
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ойгача
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): кредит суммасининг камида 133,3 фоизи.
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой) / суғурта полиси
Фоиз ставкалари
Йиллик 18%.
Ҳужжатлар

Талаб этиладиган ҳужжатлар

  1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рақамли шаклда тақдим этилиши мумкин.
  2. Даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар.
  3. «Kumushkon Residence» мажмуаси бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси.
  4. Кўчмас мулк аукцион орқали сотиб олинганда — аукционда ғолиб бўлганлик ва тегишли тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  5. Кадастр ҳужжатлари ва кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  6. Кредит таъминотига оид ҳужжатлар.

Банк қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.

Талаблар

Асосий қарз олувчи

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
  • ариза топширилган санада 18 ёшдан 60 ёшгача бўлиши;
  • кредитни ҳар ой тўлаш учун етарли бўлган, ҳужжатлар билан тасдиқланган даромадга эга бўлиши;
  • кредитлар, микрозаймлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича жорий муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;
  • қарз юки 50 фоиздан ошмаслиги;
  • Банк томонидан охирги 24 ойда ажратилган кредитлар ва микрозаймлар бўйича кредит тарихи ўрганилади. Охирги 12 ой давомида аввал сўндирилган ёки амалдаги кредитлар бўйича 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорликнинг камида битта ҳолати аниқланган тақдирда, салбий қарор қабул қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун

Даромад ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар, шу жумладан, қуйидагилар орқали тасдиқланади:

  • 6 узлуксиз ой давомида банк ҳисобварақлари ёки карталарига келиб тушган маблағлар;
  • давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари;
  • даромадлар тўғрисидаги декларация.

Даромад солиқлар чегириб ташланганидан кейин ҳисобга олинади.

Биргаликда қарз олувчилар

5 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилишга рухсат этилади.

Биргаликда қарз олувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
  • 18 ёшдан 60 ёшгача бўлиши;
  • ҳужжатлар билан тасдиқланган даромадга эга бўлиши;
  • жорий муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
Қўшимча шартлар

Кредит мақсади:
Тошкент вилояти Паркент туманидаги Қумушконда жойлашган «Олтинбел» дам олиш зонаси ҳудудидаги «Kumushkon Residence» мажмуасидан уй-жой сотиб олиш, шу жумладан аукцион савдолари орқали.

Кредитнинг максимал миқдори:
5 млрд сўмгача.

Бошланғич бадал:
Кўчмас мулк қийматининг камида 25 фоизи.

Фоиз ставкаси:
Йиллик 18%.

Имтиёзли давр:
6 ойгача.

Кредит муддати:
15 йилгача.

Тўлов жадвали:
Аннуитет ёки дифференциал.

Молиялаштириш манбаи:
Банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари.

Кредит таъминоти:
Кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган кўчмас мулк гарови.

Таъминотга қўйиладиган талаблар:

  • кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати — 75 фоиздан ошмаслиги лозим;
  • таъминот қиймати — кредит суммасининг камида 133,3 фоизи.

Суғурта шартномаси ва суғурта полиси кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.

Қўшимча шартлар:

Кўчмас мулк, шу жумладан, аукцион савдолари орқали сотиб олиниши мумкин.

Банк томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг бошланғич бадал миллий валютадаги «Kafolat-3» жамғарма омонатига жойлаштирилади. Агар бошланғич бадал бевосита пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ўтказилса, кредит ажратилгунига қадар буни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим.

Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисми ҳамкор ташкилот томонидан қоплаб берилиши мумкин.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар