2. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) тасдиқловчи ҳужжат;
3. Якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа мол-мулк баҳоси юзасидан мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи.
4. Уй-жой қуришга тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжати (бунда лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан уй-жой қуриш ва реконструксия қилиш тақиқланади);
5. Пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш бўйича шартнома (пудрат ташкилоти жалб қилинган тақдирда талаб қилинади);
6. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи/савдо дўкони, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар ўртасида тузилган шартнома.
7. Субсидия хабарномаси, агар мавжуд бўлса;
8. Шунингдек, қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Талаблар
Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
Қарз юки кўрсаткичи, яъни қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг барча кредитлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг ўртача ойдик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
Ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида банк ва бошқа кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
Камида 4 ой давомида доимий даромадга эга бўлиши лозим.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.