Фоиз ставкалари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк асосий ставкасида + 6 %
Ҳужжатлар
Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар/электрон маълумотлар (банкнинг CROBS дастури орқали ҳам олиниши мумкин);
Истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома ва унга илова қилинган товарнинг мувофиқлик сертификати.
Таъминотга доир ҳужжатлар. Агар таъминотга мол-мулк гарови тақдим этилган тақдирда мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи.
Шунингдек, қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Талаблар
Қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шамол генераторлари, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектростанциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, бошқа қайта тикланувчи энергия манба қурилмалари, энергия сақлаш тизимлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш учун.
Кредит таъминоти
50 млн. сўмгача:
- жисмоний шахс кафиллиги
- кредит қайтмаслик хатари суғурта полиси;
50 млн. сўмдан ошган тақдирда:
- автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилганига5-йилдан ошмаган);
- кўчмас мулк (агар ипотека нарсаси турар жой бўлса, доимийрўйхатда турувчилар мавжуд бўлмаслиги лозим) гарови
Қўшимча шартлар
Қарз олувчи/ биргаликда қарз олувчига қўйиладиган умумий талаблар
Ўзбекистон Республикаси фуқароси
Иш ҳақи (камида 6 ой);
Ёшга доир пенсия;
Шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжалиги, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти бўйича асосий ҳисобварағи барча пул тушумларининг 10% (камида 6 ой);
а) Қарздор кредит олиш учун мурожаат қилган кунида кафил18 ёшга тўлган ва 65 ёшдан ошмаган (65 ёш ҳам киради) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
б) доимий иш жойига, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши.
Бунда:
- ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан тасдиқланган бир ойлик ўртача даромади тўғрисидаги маълумот тақдим қилинади;
- ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган қарз олувчиларга ажратиладиган кредитнинг энг кўп миқдори
50,0 млн.сўмдан ошмаслиги лозим. Ушбу маҳсулот таркибида НПЛ кредитлар салмоғи
3 фоиздан ошган тақдирда Риск-менежмент департаменти томонидан ушбу турдаги маҳсулот ажратилишини тўхтатиш чоралари кўрилади.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.