Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 871
  • Янгиланган сана: 25 Mar 2026, 12:44

  • 871
  • Янгиланган сана: 25 Mar 2026, 12:44
  • 20 %
    Фоиз ставкаси
  • Кўзда тутилмага...
    Энг кам миқдори
  • 36 ой
    Муддати
  • Бошланғич бадал: Кўзда тутилмаган
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125% дан кам эмас
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк асосий ставкасида + 6 %
Ҳужжатлар

Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат
    (қарз олувчи ЯИДХП орқали рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга);
  • Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар
    (расмий даромадлар банкнинг электрон тизими орқали олиниши мумкин);
  • Истеъмол товарларини (хизматларини) ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчи субъект (юридик шахс) билан тузилган шартнома;
  • Таъминотга доир ҳужжатлар;
    агар таъминот сифатида мол-мулк гарови тақдим этилган тақдирда — мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи;
  • Қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар (зарур ҳолларда).

Биргаликда қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат
    (биргаликда қарз олувчи ЯИДХП орқали рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга);
  • Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар
    (банкнинг электрон тизими орқали олиниши мумкин);
  • Қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар (зарур ҳолларда).

Кафил шахс томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат
    (кафил ЯИДХП орқали рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга);
  • Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар
    (банкнинг электрон тизими орқали олиниши мумкин);
  • Қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар (зарур ҳолларда).
Талаблар

Қарз олувчи / биргаликда қарз олувчига қўйиладиган умумий талаблар

  • Кредит ажратилиши учун мурожаат қилинган кунда 18 ёшга тўлган, кредитни тўлиқ сўндириш вақтида эса 70 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • Доимий ва етарли даромад манбаига эга бўлиши, жумладан:
    • иш ҳақи;
    • пенсия;
    • дивидендлар;
    • мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;
    • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган, кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган бошқа даромадлар;
  • Муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
  • Қарз юки кўрсаткичи — 50 % дан ошмаслиги;
  • 3 нафаргача биргаликда қарз олувчи жалб этилиши мумкин.

Кафилга қўйиладиган талаблар

  • Кредит ажратилиши учун мурожаат қилинган кунда 18 ёшга тўлган, кредитни тўлиқ сўндириш вақтида эса 70 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • Доимий ва етарли даромад манбаига эга бўлиши;
  • Муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
  • Қарз юки кўрсаткичи — 50 % дан ошмаслиги.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун талаблар

Кредит қуйидаги талаблар асосида тақдим этилади:

  • Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;
  • Даромадлар банкнинг электрон тизими орқали камида сўнгги 6 ой давомида тушган тушумлар асосида аниқланади;
  • Таъминот сифатида қуйидагилар қабул қилинади:
    • ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси;
    • нотурар жой;
  • Биргаликда қарз олувчи жалб этилиши мумкин;
  • Ушбу кредит маҳсулоти бўйича олдинги қарздорлик тўлиқ сўндирилган тақдирда, кредитдан қайта фойдаланишга рухсат берилади.
Қўшимча шартлар

Кредит мақсади

Кредит қуйидаги турдаги ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишни молиялаштириш учун тақдим этилади:

  • фотоэлектрик қуёш станциялари;
  • қуёш сув иситгичлари (гелиоколлекторлар);
  • шамол генераторлари;
  • микро ва кичик ГЭСлар (қуввати 1 МВтгача);
  • биогаз ишлаб чиқариш ускуналари ва қурилмалари;
  • иссиқлик насослари;
  • энергияни сақлаш тизимлари;
  • экологик ускуналар ва қурилмалар.

Кредитнинг асосий шартлари

  • Максимал кредит миқдори — 200 млн сўмгача
  • Кредит муддати — 36 ойгача
  • Бошланғич бадал — кўзда тутилмаган
  • Фоиз ставкаси* — МБ асосий ставкаси + 6 %
  • Имтиёзли давр — 6 ойгача (дифференциал тўлов жадвали бўйича)
  • Сўндириш усули — дифференциал / аннуитет

Кредит таъминоти

100 млн сўмгача:

  • жисмоний шахс кафиллиги;
  • кредит қайтмаслиги хавфи бўйича суғурта полиси (кредитнинг бутун муддати учун);
  • автотранспорт воситаси (5 йилдан ошмаган);
  • кўчмас мулк гарови
    (агар объект турар жой бўлса, унда рўйхатдан ўтган шахслар бўлмаслиги керак).

100 млн сўмдан юқори:

  • автотранспорт воситаси;
  • кўчмас мулк (5 йилдан ошмаган).

Таъминот талаблари:

  • кредит миқдорининг камида 125 %;
  • аффилланган шахслар учун — камида 130 %.

Кредит олиш тартиби

Кредит маблағлари тузилган шартномага мувофиқ товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарувчиси ёки сотувчисининг ҳисобварағига ўтказилади.


Қўшимча шартлар

  • Мижоз энергия самарадор ускуналарни харид қилишда харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш имконияти билан ягона электрон платформа орқали фойдаланиши мумкин: www.energymarket.uz
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитлар реструктуризация қилинмайди ва муддати узайтирилмайди.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар